Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

ВИЛОЯТ ҲОКИМИНИНГ ЯНГИ ЎРИНБОСАРИ ТАЙИНЛАНДИ

ВИЛОЯТ ҲОКИМИНИНГ ЯНГИ ЎРИНБОСАРИ ТАЙИНЛАНДИ

Отабек Бабаев 1 февралдан эътиборан вилоят ҳокимининг инвестициялар, инновациялар, хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналарини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари сифатида фаолиятини бошлади.

Отабек Бурханович Бабаев 1973 йилнинг 1 апрел кун Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз шаҳрида туғилган.

2002 йилда Самарқанд давлат университетини (2004 йилда магистр) тамомлаган.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги давлат ва жамият қурилиши академияси (магистр) тингловчиси.

Маълумоти бўйича мутахассислиги:        иқтисодчи, ташқи иқтисодий муносабатлар.

 

МЕҲНАТ ФАОЛИЯТИ

 

Қашқадарё вилоят Шаҳрисабз туман “Матлуботсавдо” акционерлик жамиятида ишлаган.

1991-1994 йилларда Самарқанд олий тижорат коллежида ўқиган.

Шундан сўнг “Ўзмевасабзавотузумсаноатхолдинг” компаниясига қарашли “Шаҳрисабз-консерва” акционерлик жамиятида таъминотчи-муҳандис,

“Камолот” ёшлар жамғармаси Қашқадарё вилоят бўлимида ижрочи директор,

Қашқадарё вилоят иқтисодиёт бош бошқармаси маркетинг марказида шўъба мудири,

Самарқанд вилоят иқтисодиёт бош бошқармасида ташқи иқтисодий алоқалар ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш бўлимида етакчи мутахассис, бош мутахассис, бўлим бошлиғи,

вилоят иқтисодиёт бошқармаси ҳудудларни комплекс ривожланишининг мониторинги, таҳлил ва йиғма бўлимида бошлиқ ўринбосари,

вилоят ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо бошқармасида бошлиқ,

Ўзбекистон Республикасининг Россия Федерациясидаги элчихонасида савдо-иқтисодий масалалари бўйича маслаҳатчи сифатида фаолият кўрсатган.


Охирги ўзгариш: 01/02/2018 20:04.   Кўрилганлиги: 789
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/viloyat-hokimining-yangi-orinbosari-tayinlandi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 7

Яндекс.Метрика

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.

 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг