
Рустам Қобилов 16 апрелдан эътиборан Самарқанд вилояти ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари сифатида фаолиятини бошлади.
Қобилов Рустам Ражаббоевич 1984 йилнинг 8 май куни Тойлоқ туманида туғилган.
Самарқанд давлат университетини (бакалавриат, магистратура) тамомлаган.
Маълумоти бўйича мутахассислиги: социолог, иқтисодчи.
2015 йилда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати этиб сайланган.
МЕҲНАТ ФАОЛИЯТИ
2005-2009 йилларда “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракатининг Самарқанд давлат университетидаги бошланғич ташкилоти раҳбари (жамоатчилик асосида);
2008-2009 йилларда Фуқаролик жамиятини ўрганиш институти Самарқанд вилояти минтақавий ахборот-таҳлил маркази илмий ходими (ўриндошлик асосида);
2009-2011 йилларда “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати вилоят кенгаши “Етакчи ёшлар” маркази раҳбари;
2011-2015 йилларда “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати Самарқанд шаҳар кенгаши раиси;
2015 йилдан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси аъзоси;
2017 йилдан Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши раиси сифатида фаолият кўрсатган.
Умаров Азамат Мардонович ўз аризасига кўра ушбу лавозимдан озод этилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 1
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.