Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Вилоят ҳокими хорижлик инвесторларни қўллади

Вилоят ҳокими хорижлик инвесторларни қўллади

Савдо-саноат палатаси Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармасида навбатдаги инвестиция куни тадбири ўтказилди. Унда вилоят ҳокими Э.Турдимов тадбиркорлар муаммосини ўрганди.

Тадбир аввалида афғонистонлик тадбиркор, “Tat cola” масъулияти чекланган жамияти директори Нажмоддин Хажи Шир Аҳмад мева-сабзавотлардан шарбат ишлаб чиқариш лойиҳасини амалга ошириш учун Самарқанд шаҳар ҳудудидан бўш турган бино, Тошкент шаҳри Учтепа туманидаги “Nice Partners” масъулияти чекланган жамияти иш бошқарувчиси С.Азимхўжаев ўз маблағи ҳисобидан 9 миллиард сўмлик савдо маркази ташкил этиш учун ер майдони ажратишда амалий кўмак сўради. Фарҳод шаҳарчасида жойлашган “Sam suniy Deri” Ўзбекистон – Туркия қўшма корхонаси раҳбари Азиз Дозгун корхонада электр энергияси ва газ таъминотида кўп узилишлар бўлаётганлиги боис молиявий зарар кўраётганлигини билдирди.

Қабулда вилоят ҳокими ҳар бир таклифни ўрганиб чиқиб, инвесторларга тегишли тавсиялар ва масъул ходимларга лойиҳаларни амалга ошириш юзасидан топшириқлар берди.

- Самарқанд тумани “Мотрит агротехсервис” ҳудудидан 1,5 миллион АҚШ долларлик трикотаж маҳсулотлари, ичимлик суви ишлаб чиқариш ва қадоқлаш цехи ташкил этиш лойиҳасини амалга оширмоқчимиз, - дейди Самарқанд шаҳрида фаолият юритаётган тадбиркор Ш.Муҳаммадиев. - Бунинг учун қурилишга рухсат берилмай келинаётган эди. Ҳоким мазкур масала бўйича мутасаддиларга зарур топшириқ берди. Ҳадемай қурилиш ишларини бошлаб, йил якунигача фаолиятимизни бошлаймиз.

Бахтиёр МУСТАНОВ.


Киритилган вақти: 31/07/2019 20:46.   Кўрилганлиги: 585
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/viloyat-hokimi-xorijlik-investorlarni-qolladi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 7

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.