ВИЛОЯТ ҲОКИМИ “ОЧИҚ МУЛОҚОТ” ЎТКАЗДИ

22 май куни вилоят ҳокими Зойир Мирзаев билан вилоят телерадиокомпаниясининг "Самарқанд" телеканали орқали тўғридан-тўғри мулоқот ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 15 майда қабул қилинган “Хусусий мулк, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ижросини таъминлаш, бу борада вилоятда ишбилармонлик муҳитини янада яхшилаш, унга тўсиқ бўлаётган ҳолатларни бартараф этиш мавзусига бағишланган тўғридан-тўғри мулоқот аввалида вилоят ҳокими мамлакатимизда, хусусан, минтақада амалга оширилаётган бунёдкорлик ишларининг ҳуқуқий ва ташкилий, маънавий жиҳатларини шарҳлади.

Шундан сўнг тадбиркорликни ривожлантиришга оид қонун, қарор, дастур ва Президентимизнинг 15 май куни қабул қилган Фармони ижросини таъминлашда маҳаллий ҳокимликлар, молия муассасалари ва солиқ идораларининг вазифалари ва масъулияти айтиб ўтилди.


Вилоят ҳокими мамлакатимизда ишбилармонларга яратилаётган имконият ва имтиёзларни шарҳлар экан, 2015 йилда амалга оширилиши зарур бўлган режалар ҳақида ҳам маълумот берди.

“Очиқ мулоқот” ҳақида вилоятдаги барча оммавий ахборот воситаларида, интернетдаги веб-сайтларда эълонлар берилди. Натижада 450 га яқин савол, мурожаат, шунингдек, муаммоли масалалар билдирилди.

Бу – фуқароларнинг тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишга қизиқиши ортаётгани, муаммо ва таклифини дадил айта олаётгани, жамият ва вилоят иқтисодиёти ривожидаги ўзгаришларга бефарқ эмаслигидан далолат беради.

Бир соат-у йигирма дақиқа давом этган телемулоқот давомида қирққа яқин саволга бевосита жавоб берилди. Қолган барча саволларга соҳа мутахассислари билан тўлиқ ўрганилган ҳолда тадбиркорларнинг ўзларига ва оммавий ахборот воситалари орқали жавоб берилади.

Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати


Охирги ўзгариш: 24/05/2015 13:57.   Кўрилганлиги: 753

 

Сўровнома


Сайтимиздан ўзингиз учун зарур маълумотни олдингизми?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 4

Яндекс.Метрика

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.

 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг