"ВИЛОЯТ ҲОКИМИ КУБОГИ" МУСОБАҚАСИ БЎЛИБ ЎТДИ

Самарқанд шаҳридаги олимпия захиралари тайёрлаш марказида “Ўзбекистон жанг санъати” миллий спорт тури бўйича 7 ёшдан 25 ёшгача бўлган рангли белбоғ соҳиблари ўртасида вилоят ҳокими кубоги мусобақаси бўлиб ўтди.

Самарқанд вилоят ҳокимлиги, вилоят маданият ва спорт ишлари бошқармаси ҳамда вилоят “Ўзбек жанг санъати” федерацияси билан ҳамкорлигида ташкил этилган мусобақада Тошкент, Сирдарё, Қашқадарё ҳамда Самарқанд вилоятидан 100 нафардан зиёд спортчилар ғолиблик учун беллашдилар.

Муросасиз кечган баҳслар якунига кўра умумжамоа ҳисобида самарқандлик спортчилар биринчи, сирдарёлик ёшлар иккинчи, пойтахт вакиллари эса шоҳсупанинг учинчи ўрнидан жой олдилар.




Киритилган вақти: 14/03/2015 18:47.   Кўрилганлиги: 632

 

Сўровнома


Сайтимиздан ўзингиз учун зарур маълумотни олдингизми?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 6

Яндекс.Метрика

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.

 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг