Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов бошчилигидаги делегация Шаньдунда ҳам манфаатли келишувларга эришди

Вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов бошчилигидаги делегация Шаньдунда ҳам манфаатли келишувларга эришди

Хитой Халқ Республикасида бўлиб турган Э.Турдимов бошчилигидаги вилоятимиз раҳбарлари ва тадбиркорлари 10 апрель куни Шаньдун провинциясининг Цзинань шаҳрида бўлди.

Делегациямиз дастлаб “CNHTC Sinotruc Group” миллий корпорацияси раҳбарияти билан учрашди.

Цзинань шаҳри раҳбари ҳамда Шаньдун провинцияси вице-губернатори билан расмий учрашувлар чоғида икки томонлама манфаатли ҳамкорлик ўрнатишга келишилди.

Мазкур ҳудудлар ҳукумати вакиллари ҳамда 150 нафарга яқин тадбиркорлар иштирокида бизнес форум ўтказилди. Унда вилоятимиз инвестицион имкониятлари ва тадбиркорлик субъектлари учун яратилган қулайликлар ҳақида батафсил маълумот берилди. Вилоятимиз ҳамда Шаньдун провинцияси тадбиркорлари ҳамкорлик ишлаш бўйича келишувларга эришди. Бир қатор меморандум ва шартномалар имзоланди.

Бугун – 11 апрель куни делегация аъзолари Циндао ва Шоугуань шаҳарларида бўлади.


Охирги ўзгариш: 11/04/2019 10:36.   Кўрилганлиги: 915
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/viloyat-hokimi-erkinjon-turdimov-boshchiligidagi-delegatsiya-shandunda-ham-manfaatli-kelishuvlarga-erishdi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 10

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.