Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

ВИЛОЯТ ФАОЛЛАРИНИНГ ЙИҒИЛИШИ

ВИЛОЯТ ФАОЛЛАРИНИНГ ЙИҒИЛИШИ

Бугун вилоят ҳокимлигида жорий йилнинг тўққиз ойида вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва йилнинг тўртинчи чорагида иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор вазифалари амалга оширилишини таъминлаш чора-тадбирлари муҳокамасига бағишланган фаоллар йиғилиши бўлиб ўтди.

Вилоят ҳокими З.Мирзаев бошқарган йиғилиш сим орқали мулоқот тарзида ташкил этилиб, вилоят, туман ва шаҳар студияларида маҳаллий кенгашлар депутатлари, бошқарма ва идоралар, йирик саноат корхоналари раҳбарлари, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликсубъектлари, шунингдек, иқтисодий дастурлар ижроси бўйича республикадан вилоятимизга бириктирилган вазирлик, идора ва хўжалик бирлашмалари раҳбарлари қатнашди.

Йиғилишда йилнинг ўтган тўққиз ойида вилоятда амалга оширилган ислоҳотлар натижалари таҳлил қилиниб, асосий эътибор Президентимизнинг 2015 йил 16 январь куни бўлиб ўтган Вазирлар Маҳкамаси мажлисидаги маърузасида белгилаб берилган мамлакатимизни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг жорий йилга мўлжалланган энг муҳим устувор йўналишлари вазифалари ижросини таъминлашга қаратилди.

Таъкидландики, вилоят ялпи ҳудудий маҳсулоти 8 триллион 197 миллиард сўмни ёки ўсиш даражаси 10,4 фоизни ташкил этиб, белгиланган прогноз ортиғи билан бажарилди. Бунда саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш 114, чакана товар айланмаси 114, қурилиш-пудрат ишлари 113 ҳамда ялпи қишлоқ хўжалик маҳсулотлари 106 фоизни ташкил этди.

Бугунги кунда вилоятдаги банд аҳолининг 83 фоизи кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик соҳаси улушига тўғри келмоқда. Ўтган даврда мазкур соҳа субъектларига молиявий ёрдам бериш мақсадида 766 миллиард сўмлик кредитлар ажратилди.

Ялпи ҳудудий маҳсулот таркибида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик соҳасининг улуши 83,7 фоизни ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 0,3 бандга кўпайди. Соҳа субъектларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг эркин ва самарали фаолият кўрсатишини таъминлаш учун давлатимиз томонидан берилаётган имтиёз ва переференциялар самарасида тадбиркорлар сафи тобора кенгайиб, улар томонидан янги турдаги маҳсулотлар ишлаб чиқарилмоқда, хизматлар кўрсатилаётир.

Аҳоли жон бошига ҳисоблаганда ўтган йилнинг шу даврига нисбатан саноат маҳсулотлари 141, истеъмол товарлари 24, жами кўрсатилган хизматлар 181 ва чакана товар айланмаси 200 минг сўмга ошди.

Тўққиз ой давомида иқтисодиётга жалб қилинган инвестициялар ҳажми 2 триллион 52 миллиард сўмни ташкил этди. Саноат салоҳиятини ривожлантириш дастури негизида 297 та лойиҳа амалга оширилди ва 6108 та иш ўрни яратилди.

Умуман, ўтган давр мобайнида бандлик дастури доирасида 72650 та иш ўринлари яратилиб, белгиланган режа 101,4 фоизга бажарилди. Иш ўринларининг 59 мингтаси қишлоқ жойларига тўғри келди.

Йиғилишда эришилган натижалар билан бирга йўл қўйилган хато ва камчиликлар атрофлича таҳлил этилиб, уларни бартараф этиш юзасидан вазифалар белгилаб олинди.

Хусусан, ўтган даврда иккита йирик саноат корхонасида саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми камайишига йўл қўйилган, тўртта корхонада эса белгиланган прогноз кўрсаткичлари бажарилмади. Вилоятда кейинги пайтларда газламалар, тайёр тикув ва трикотаж маҳсулотлари, пайпоқ, чарм-пойабзал, галантерия буюмлари ва хўжалик товарлари ишлаб чиқариш борасида истиқболли лойиҳалар ҳаётга татбиқ этилаётган бир пайтда айрим туманларда ушбу турдаги маҳсулотларни ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш суст кечмоқда.

Мажлисда иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳа объектларини куз-қиш мавсумига тайёрлаш, озиқ-овқат маҳсулотлари заҳирасини яратиш борасида олиб борилаётган ишлар ҳам муҳокама этилиб, ушбу йўналишдаги вазифаларни қисқа фурсатларда бажариш зарурлиги таъкидланди.

Вилоят фаоллари йиғилишида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари У.Розуқулов иштирок этди.

Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати


Охирги ўзгариш: 06/11/2015 07:08.   Кўрилганлиги: 841
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/viloyat-faollarining-yigilishi-2015-10-27

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 13

Яндекс.Метрика

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.

 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг