ВИЛОЯТ ФАОЛЛАРИНИНГ ЙИҒИЛИШИ

Вилоятда 2014 йил якунлари ва 2015 йилда вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг асосий йўналишларига бағишланган фаоллар йиғилиши бўлиб ўтди. 

Вилоят ҳокими З.Мирзаев бошқарган йиғилиш сим орқали, мулоқот тарзида ташкил этилиб, муҳокама жараёнларини барча туман ва шаҳар студияларида маҳаллий кенгашлар депутатлари, бошқарма ва идоралар, йирик саноат корхоналари раҳбарлари, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари, қишлоқ ва маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари, касб-ҳунар коллежлари директорлари кузатиб боришиб, фикрларини билдириш имкониятига эга бўлди.

Йиғилишда ўтган йили вилоятда амалга оширилган ислоҳотлар натижалари таҳлил қилиниб, асосий эътибор Президентимиз Ислом Каримовнинг мамлакатимизни 2014 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2015 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамаси мажлисидаги маърузасида белгилаб берилган вазифалар ижросини сўзсиз таъминлаш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқишга қаратилди.

Таъкидландики, 2014 йилда вилоят иқтисодиётида барқарор ўсиш суръатлари таъминланиб, вилоят ялпи ҳудудий маҳсулоти 10,5 фоиз ўсди. Қишлоқ хўжалигида 7 фоиз, қурилиш-пудрат ишлари 11, чакана савдо айланмаси 15, жами хизматлар 22 ва пуллик хизматлар кўрсатиш ҳажми 18 фоиз ўсишига эришилди.

Тармоқ ва корхоналарни модернизация қилиш ва технологик қайта жиҳозлаш учун ўзлаштирилган 1 триллион 139 миллиард сўмлик инвестициялар саноатни 15,7 фоизга ўстиришда муҳим омил бўлди. Натижада аҳоли жон бошига истеъмол моллари ишлаб чиқариш 815 минг сўмни ташкил этди. Бу кўрсаткич кейинги 5 йилда 5,5 баробар ортди.

Аҳолининг қишлоқ хўжалиги ва асосий озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган талабини тўла қондириш мақсадида 2014 йилда 81 та қорамолчилик, 42 та паррандачилик, 43 та балиқчилик ва 56 та асаларичилик хўжалиги ташкил этилиб, маҳсулот ишлаб чиқариш 12-15 фоизга оширилди.

Ҳисобот даврида 1 минг 122 та савдо ва хизмат кўрсатиш шохобчаси фойдаланишга топширилди. Ялпи ҳудудий маҳсулотда хизмат кўрсатиш соҳасининг улуши 45 фоизни ташкил этди.

Йил давомида вилоятдаги корхоналар томонидан амалга оширилган экспорт ҳажми 152,7 миллион долларни ташкил этиб, режа 5,2 фоиз ортиғи билан бажарилди.

Кичик бизнесга ажратилган кредитлар миқдори 713 миллиард сўмни ташкил этди. Натижада 1 минг 919 та кичик бизнес субъекти ташкил этилиб, уларнинг умумий сони 15 мингдан ошди.

Танқид ва таҳлил руҳида ўтган йиғилишда эришилган ютуқлар билан бирга йўл қўйилган камчиликлар ҳам атрофлича таҳлил этилди. Хусусан, енгил саноат, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш, мева-сабзавотни қайта ишлаш ва экспорт қилиш, хорижий инвестицияларни жалб этиш борасида олиб борилаётган ишлар мавжуд имконият ва салоҳият даражасида эмаслиги кўрсатиб ўтилди.

Иқтисодиётда таркибий қайта ўзгартиришларни янада кенгайтириш, саноатнинг етакчи тармоқларини модернизациялаш, ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш, ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришни чуқурлаштириш, тармоқлараро саноат кооперациясини кенгайтириш, хусусий мулкчилик ва тадбиркорликни ривожлантириш йўлидаги тўсиқ ва чеклашларни бартараф этиш, 2015-2016 йилларда давлат мулкини хусусийлаштиришга доир янги дастур ишлаб чиқиш, 2015 йилда иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастури параметрларини сўзсиз бажариш, касб-ҳунар коллежлари битирувчиларини ишга жойлаштириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилади.

Вилоят фаоллари йиғилишида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари У.Розуқулов иштирок этди ва сўзга чиқди.


Киритилган вақти: 30/01/2015 18:04.   Кўрилганлиги: 543

 

Сўровнома


Сайтга баҳо беринг

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 15

Яндекс.Метрика

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.

 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг