Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

ВИЛОЯТ ФАОЛЛАРИ ЙИҒИЛИШИ

ВИЛОЯТ ФАОЛЛАРИ ЙИҒИЛИШИ

Вилоят ҳокимлигида жорий йилнинг I чорагида вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2016 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор вазифалари амалга оширилишини таъминлаш чора-тадбирлари муҳокамасига бағишланган фаоллар йиғилиши бўлиб ўтди.

Вилоят ҳокими З.Мирзаев бошқарган йиғилиш сим орқали мулоқот тарзида ташкил этилиб, муҳокама жараёнларини барча туман ва шаҳар студияларида маҳаллий кенгашлар депутатлари, бошқарма ва идоралар, йирик саноат корхоналари раҳбарлари, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликсубъектлари кузатиб бориш ва ўз фикрларини билдириш имкониятига эга бўлдилар.

Йиғилишда йилнинг биринчи чорагида амалга оширилган ислоҳотлар натижалари таҳлил қилиниб, асосий эътибор Президентимиз Ислом Каримовнинг жорий йил 15 январь куни бўлиб ўтган Вазирлар Маҳкамаси мажлисидаги маърузасида белгилаб берилган вазифалардан келиб чиққан ҳолда йилнинг қолган даврида амалга ошрилиши лозим бўлган чора-тадбирларга қаратилди.

Таъкидландики, жаҳонда кечаётган иқтисодий инқироз шароитида бир қатор мамлакатларда иқтисодий ўсишнинг секинлашганлиги, инфляция суръатларининг тезлашганлиги ва инвестициявий фаолликнинг пасайиши кузатилаётган бир пайтда Республикамизда, жумладан, Самарқанд вилоятида ижтимоий фаровонликни таъминлашда муҳим бўлган иқтисодий кўрсаткичлар ўсиб бормоқда.

Хусусан, вилоятнинг ялпи ҳудудий маҳсулоти ҳажми 2 трлн. 108 млрд. сўмни (ёки 109,4 фоизни) ташкил этди. Саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш 112 фоизга, шу жумладан, ҳудудий саноат 113,8, чакана товар айланмаси 112,7, қурилиш пудрат ишлари 112 ҳамда ялпи қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ишлаб чиқариш 106,4 фоизга бажарилди.

Ишлаб чиқарилган саноат маҳсулотларининг 39,1 фоизи озиқ-овқат, 25,3 фоизи енгил саноат, 18,2 фоизи машинасозлик ва метални қайта ишлаш, 3,5 фоизи химия ва нефть ҳамда 3,7 фоизи қурилиш материаллари саноати тармоқларига тўғри келди.

Жалб қилинган инвестициялар ҳажми 519,8 млрд. сўмни, хорижий инвестициялар 5,9 млн. долларни ташкил этди.

Вилоят бўйича 650 та кичик бизнес субъекти ташкил этилиб, уларнинг сони 15 700 дан ошди. Ялпи ҳудудий маҳсулот таркибида соҳанинг улуши 67,7 фоизни ташкил этмоқда. Банд аҳолининг 84,7 фоизи ушбу тармоқда меҳнат қилмоқда.

Иқтисодиётнинг рақобатбардошлигини тубдан ошириш ва экспортёр корхоналарни қўллаб-қувватлашни кучайтириш борасида олиб борилган ишлар натижасида экспорт прогнози 105 фоизга бажарилди. Лекин 6 та корхона белгиланган прогнозни 30 фоиздан кам амалга оширди, 85 та корхона эса умуман маҳсулот экспорт қилмади.

Вилоятда саноат салоҳиятини ривожлантириш дастури доирасида жорий йилда умумий қиймати 569,3 млрд. сўмлик 468 та лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган. Ҳисобот даврида 58 та лойиҳа ишга туширилиб, 27,5 млрд. сўмлик инвестициялар ўзлаштирилди ва 750 та янги иш ўринлари яратилди.

Йиғилишда 2016 йил Инвестиция дастури асосида олиб борилаётган ишлар ҳам танқидий баҳоланиб, болалар спорти объектларининг 9 тасида қурилиш ишлари тасдиқланган графикдан орқада қолаётгани, йўл қурилиши ишлари суст бораётгани таъкидланди.

Кун тартибидаги масалалар юзасидан вилоят ҳокимининг ўринбосари Х.Хўжаёров, вилоят ҳокимлиги ҳудудларни комплекс ривожлантириш йиғма бошқармаси бошлиғи У.Назаров, ташқи иқтисодий фаолият Миллий банк вилоят филиали раҳбари О.Турсунов ва бир қатор туман, шаҳар ҳокимларининг ҳисоботлари тингланди.

Вилоят фаоллари йиғилишида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари У.Розуқулов иштирок этди.


Киритилган вақти: 22/04/2016 17:48.   Кўрилганлиги: 1465
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/viloyat-faollari-yigilishi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 8

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.