Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Самарқанд вилояти ҳокимининг ҚАРОРИ

Самарқанд вилояти ҳокимининг ҚАРОРИ

Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдаги ўттиз иккинчи сессиясини чақириш тўғрисида

"Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 17-моддасига ҳамда халқ депутатлари вилоят Кенгаши регламентининг 542-моддасига асосан ҚАРОР ҚИЛАМАН:

I. Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдаги ўттиз иккинчи сессияси 2017 йил 25 январь куни соат  10.00 да вилоят ҳокимлигининг катта мажлислар залида чақирилсин.

II. Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг навбатдаги ўттиз иккинчи сессияси кун тартибига қуйидаги масалалар киритилсин:

1. Самарқанд вилояти ҳокими Х.Оқбўтаевнинг 2016 йилда вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг энг муҳим ва долзарб масалалари юзасидан ҳисоботи тўғрисида.

2. Самарқанд вилоят прокуратурасининг 2016 йилда қонунийликни мустаҳкамлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофаза қилиш, жиноятчилик ҳамда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасидаги фаолияти тўғрисидаги ҳисоботи.

 

Вилоят ҳокимининг биринчи

ўринбосари  Ш.Худойбердиев

2017 йил 18 январь



Охирги ўзгариш: 23/01/2017 09:32.   Кўрилганлиги: 1313
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/viloya-hokimi-qarori

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 4

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.