
Самарқанд қишлоқ хўжалик институти негизида ташкил этилган ушбу олийгоҳ 2018-2019 ўқув йилидан талабаларни қабул қила бошлайди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Самарқанд ветеринария медицинаси институтини ташкил этиш тўғрисида”ги Қарори қабул қилинди.
Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар бермоқда.
Самарқанд ветеринария медицинаси институти Самарқанд қишлоқ хўжалик институти негизида ташкил этилиб, институт ва унинг қошидаги академик лицей Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тизимига ўтказилди.
Институтда ветеринария ва чорвачилик соҳаси учун янги замонавий билимларга эга бўлган олий маълумотли мутахассис кадрлар тайёрланади.
Институтнинг бакалавриат босқичига қабул квотаси 800 киши, шу жумладан тўлов-контракт асосида 525 киши, давлат гранти асосида 275 киши этиб белгиланди.
2018/2019 ўқув йилида институт магистратура босқичига (50 киши) Ўзбекистон фуқароларини қабул қилиш тўлиқ давлат гранти асосида амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 14
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.