Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

ВEНГРИЯ ДEЛEГАЦИЯСИ САМАРҚАНДГА ТАШРИФ БУЮРДИ

ВEНГРИЯ ДEЛEГАЦИЯСИ САМАРҚАНДГА ТАШРИФ БУЮРДИ

Самарқандга Венгрия давлатидан тарихчилар ва венгер миллий музейи ходимларидан иборат делегация ташриф буюрди. Ташриф дастури доирасида вилоят ҳокимлиги туризмни ривожлантириш департаментида учрашув ўтказилди. 

Музокараларда Ўзбекистон ва Венгрия ўртасида маданий алоқаларни ривожлантириш ҳамда Самарқанд шаҳрида буюк венгер олими, Марказий Осиё бўйича тадқиқотчи-Herman Vambery хотирасига бағишлаб мемориал доскани ташкил этиш масалалари муҳокама этилди.

Делегация аъзолари миллий урф-одатларимиз ва анъаналаримиз билан яқиндан танишишди. Шунингдек, Регистон майдони, Ҳазрати Хизр масжиди, Бибихоним масжиди, Афросиёб музейи, Мирзо Улуғбек расадхонаси, Хўжа Дониёр мажмуасига ташриф буюришди ҳамда “Samarkand-Bukhara Silk Carpe” қўшма корхонасида бўлиб, гилам тўқиш жараёни билан танишишди.


Охирги ўзгариш: 18/02/2019 14:58.   Кўрилганлиги: 495
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/vengriya-delegatsiyasi-samarqandga-tashrif-buyurdi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 14

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.