Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

ВЕЛОМАРАФОН

ВЕЛОМАРАФОН

Мустақиллигимизнинг 24 йиллиги муносабати билан “Бетакроримсан, ягонасан, она Ватаним – Ўзбекистоним!” шиори остида ёшлар ўртасида “Kамолот-тур” веломарафонининг Самарқандвилоят босқичи бўлиб ўтди. 

Президентимизнинг 2014 йил 6 февралдаги “Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида ташкил этилган мазкур мусобақа ёшлар ўртасида спортнинг оммавийлигини ошириш ҳамда соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишда муҳим аҳамият касб этмоқда. Шу боис йил сайин унинг кўлами кенгайиб, иштирокчилар сони ошмоқда.

Марафоннинг вилоят босқичида 500 дан ортиқ ўқувчи ва талаба-ёшлар, ҳаваскор спортчилар қатнашди. Улар 9-14, 15-17 ва 18-30 ёш тоифаларида баҳс олиб борди.

Иштирокчилар шаҳарнинг Ибн Сино ва Воҳид Абдуллаев кўчалари чорраҳасидан мусобақаларга киришиб, Ҳазрати Хизр масжиди – “Афросиёб” музейи – Улуғбек расадхонаси йўналиши бўйича уч километр масофани босиб ўтди.

Белгиланган маррага биринчи бўлиб етиб келган Темур Жўраев, Элёр Умиров ва Баҳриддин Умаралиев мусобақанинг мамлакат босқичида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритди.

Ғолиблар ва бир қатор қўшимча номинациялар бўйича энг фаол иштирокчилар ташкилотчилар томонидан рағбатлантирилди. 


Охирги ўзгариш: 09/09/2015 21:02.   Кўрилганлиги: 1562
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/velomarafon

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 3

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.