ВАТАНПАРВАРЛИКНИНГ БИР КЎРИНИШИ

Самарқанд шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг “Ватанпарварлик нафақат ўз юртингни бало-қазолардан асраш, балки унинг тараққиёти учун курашиш ҳам демакдир” мавзуида тарғибот тадбири ўтказилди.

Тадбирда вилоятдаги таълим муассасалари, давлат бошқарув органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар, фуқаролик жамияти институтлари, корхона ва ташкилотларнинг маънавий-маърифий ишларга масъул ходимлари қатнашди.

Адлия вазирлиги ташаббуси билан амалга оширилган мазкур лойиҳага биноан таниқли ҳуқуқшунос олимлар, амалиётчи экспертлардан иборат тарғибот гуруҳи ташкил этилган.

Вилоят адлия бошқармаси бошлиғи Х.Маматов ва бошқалар мамлакатимизда инсон ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, қулай меҳнат шароитларини яратиш, аҳолини ижтимоий ҳимоялашнинг мустаҳкам ҳуқуқий асослари яратилганини таъкидлади.

Айниқса, кичик бизнес ва оилавий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, аҳоли бандлигини таъминлаш, иқтисодиётнинг барча тармоқларида замонавий технологиялардан фойдаланишга қаратилган доимий эътибор республикамизнинг иқтисодий салоҳиятини юксалтириш, халқимизнинг турмуш даражасини янада яхшилашга хизмат қилмоқда.

Тарғибот гуруҳи аъзолари томонидан маънавият, ҳуқуқий маърифат бўйича мутахассислар учун “маҳорат дарслари” ҳам ташкил этилди.


Киритилган вақти: 22/04/2015 17:07.   Кўрилганлиги: 528

 

Сўровнома


Сайтимиздан ўзингиз учун зарур маълумотни олдингизми?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 5

Яндекс.Метрика

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.

 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг