Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

ВАТАНИМИЗНИНГ ЮКСАК МУКОФОТЛАРИ ТОПШИРИЛДИ

ВАТАНИМИЗНИНГ ЮКСАК МУКОФОТЛАРИ ТОПШИРИЛДИ

Мамлакатимизнинг барча ҳудудида бўлгани каби, вилоятимизда ҳам жамият ҳаётининг турли соҳаларида фаол меҳнат қилиб, шаҳар ва қишлоқларимизнинг янада обод бўлиши, халқимиз турмуш даражасининг ошишига муносиб ҳисса қўшаётган инсонлар кўпчиликни ташкил этади.

Уларнинг фидокорона меҳнатлари доимо эъзозланиб, қадр топмоқда.

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг фармонларига кўра, Ватанимиз мустақиллигининг йигирма етти йиллиги муносабати билан бир гуруҳ юртдошларимиз давлатимизнинг фахрий унвон, орден ва медаллари билан тақдирланди.

Ана шундай фидойи ва жонкуяр инсонлар қаторида самарқандлик  14 нафар соҳа ходимлари, фахрийлар ҳам бор.

Вилоят ҳокимлигида ушбу мукофотларни тантанали топшириш маросими ўтказилди. Юксак давлат мукофотларини Президентимиз номидан вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Э.Турдимов ўз эгаларига етказди.

“Жасорат” медали билан тақдирланган нурободлик ҳунарманд-тикувчи Зилола Худоярова ҳамда “Шуҳрат” медалига сазовор бўлган, юз ёшдан ошган иштихонлик Абув Муҳаммадиевга давлат мукофотлари уларнинг хонадонида тантанали топширилди.

 

МУКОФОТЛАНГАНЛАРНИНГ УМУМИЙ РЎЙХАТИ

 

Эл-юрт ҳурмати ордени билан

Абдукаримов Диамат Тухтаевич - Самарқанд ветеринария медицинаси институти кафедра профессори

 

“Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийи”

Рахимов Эштурди – меҳнат фахрийси, “Нуроний” жамғармасининг Нуробод тумани Кенгаши аъзоси, Самарқанд вилояти

 

“Меҳнат шуҳрати” ордени билан

Сабиров Леонард – Самарқанд давлат университетининг назарий физика ва квант электроникаси кафедраси профессори

 

II даражали “Соғлом авлод учун” ордени билан

Джураев Миржалол – Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт марказининг Самарқанд филиали директори

 

“Дўстлик” ордени билан

Бердимуродов Амридин Эргашович – Ўзбекистон Фанлар академияси Археология институти директори

 

“Шуҳрат” медали билан

Мустафокулов Самариддин Истатпулотович – Самарқанд шаҳар тарихи “Афросиёб” музейи директори

 

“Жасорат” медали билан

Муродов Хусинали Юнусович – Самарқанд вилоят ички ишлар бошқармаси жиноят қидирув бошқармаси бўлинма бошлиғи

 

“Дўстлик” ордени билан

Кастамирова Эмма Казимовна – Жомбой туманидаги “Амин инвест интернейшнл” қўшма корхонаси бош директори

 

“Жасорат” медали билан

Худоярова Зилола Исматовна – Нуробод туманидаги ҳунарманд-тикувчи

 

“Шуҳрат” медали билан (100 ёшдан ошганлар)

Муҳаммадиев Абув – Иштихон тумани

 

“Шуҳрат” медали билан

Мардонов Фазлиддин Хабибович – Самарқанд туманидаги “Агромир консерва” қўшма корхонаси директори;

 

Татинцян Каринэ Валерьвна – Самарқанд вилояти “Умид-Д” диабетга ва ногиронликнинг бошқа шаклларига йўлиққан инсонларга ёрдам кўрсатиш хайрия маркази раиси;

 

Турақулов Фахриддин Шавкатович – “JV MAN Auto-Uzbekistan” масъулияти чекланган жамиятнинг кабина ишлаб чиқариш цехи менежери;

 

Файзилов Мехрож Мусинжонович – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Самарқанд вилоят кенгаши раиси.

ҲОКИМЛИК АХБОРОТ ХИЗМАТИ


Охирги ўзгариш: 05/09/2018 12:45.   Кўрилганлиги: 247
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/vatanimizning-yuksak-mukofotlari-topshirildi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 12

Яндекс.Метрика

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.

 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг