Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

ВАТАНИМИЗ МУСТАҚИЛЛИГИНИНГ ЙИГИРМА ЕТТИ ЙИЛЛИГИ ВИЛОЯТИМИЗДА КЕНГ НИШОНЛАНМОҚДА

ВАТАНИМИЗ МУСТАҚИЛЛИГИНИНГ ЙИГИРМА ЕТТИ ЙИЛЛИГИ ВИЛОЯТИМИЗДА КЕНГ НИШОНЛАНМОҚДА

Асосий байрам тантаналари Самарқанд шаҳридаги “Мўъжиза” амфитеатрида ўтказилди.

Унда турли соҳаларда фаолият олиб бораётган фаоллар, фахрийлар, ёшлар, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Э.Турдимов тадбир қатнашчилари ва вилоятимиз аҳлини улуғ айём – мустақиллигимизнинг 27 йиллиги билан қутлади.

Президентимиз ташаббуси билан бу йилги байрам “Азиз ва ягонамсан, жонажон Ўзбекистоним!” деб номланган эзгу ғоя остида кенг нишонланаётганида чуқур маъно ва ҳаётий ҳикмат мужассамлигини таъкидлади.

Бошқа ҳудудлар каби бизнинг вилоятимизда ҳам барча жабҳаларда юксак ривожланиш бўлмоқда. Биргина жорий йилнинг ўзида давлат инвестиция дастури бўйича 22 та тиббиёт, 8 та мактабгача таълим муассасалари, 101 та мактаб, болалар мусиқа ва санъат мактаби, спорт мактаби, ёпиқ сув ҳавзаси қурилиб, фойдаланишга топширилмоқда. 33 километр халқаро ва давлат аҳамиятидаги йўлларда реконструкция ишлари олиб борилмоқда. 183 километр хўжаликлараро ва қишлоқ аҳоли пунктлари йўллари жорий таъмирланмоқда. Аҳолини ичимлик суви билан таъминлаш мақсадида 18 та тоза ичимлик суви объекти бунёд этилди.

Президентимизнинг халқимизнинг оғирини енгил қилиш, ҳаётдан рози бўлиб яшашини таъминлашга қаратилган халқпарвар сиёсати натижасида кейинги йилларда вилоятимизда 2782 намунавий лойиҳадаги уй-жойлар қурилиб, фойдаланишга топширилмоқда. Бунда ҳарбийлар, ногиронлар, уй-жойга эҳтиёжманд оилалар, меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари ва ёш оилаларга эътибор қаратилаётганлиги инсонийликнинг юксак даражасидан далолат беради.

Энг улуғ, энг азиз байрам арафасида 400 дан ортиқ ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш объектларининг фойдаланишга топширилгани ҳам халқимиз учун муносиб туҳфадир. Мамлакатимиз равнақига муносиб ҳисса қўшиб келаётган 14 нафар самарқандликлар давлатимизнинг юксак мукофотларига сазовор бўлди.

Осмон узра тинчлик, беғуборлик, хотиржамлик рамзи саналмиш оппоқ кабутарлар чарх уриб, қанот қоқди. Саҳнадаги йигит-қизлар давлатимиз рамзи - байроқни кўпчилик бўлиб ифода этди. Осмонга учирилаётган ҳаво шарлари, саҳнадаги ажойиб гул безаклари, мустақиллигимизнинг 27 йиллиги тасвири – булар Самарқанд шаҳридаги «Мўъжиза» амфитеатрини бу йил ҳар йилгидан янада жозибали, мафтункор қилиб кўрсатди.

Майдон узра янграган Ўзбекистон Республикаси давлат мадҳиясини барча биргаликда ижро этди.

Амфитеатрдаги байрам тантаналаридаги ҳар бир чиқишнинг ўзига хос рамзий маъноси бор эди. Болажонларнинг шодон ўйинлари халқимизнинг болажонлигини англатса, ҳарбий қўшиқлар сарҳадларимиз тинчлигидан дарак бериб, иштирокчиларда ватанпарварлик ҳисини кучайтирди. Турли тилларда куйланган қўшиқлар миллатлараро тотувликни, миллий, анъанавий ижро эса асл меросимизни намоён қилди.

Самарқандлик ва пойтахтдан келган санъаткорларнинг куй-қўшиқлари, одамларнинг кайфиятига кайфият улашиб, майдонда ҳақиқий мўъжизавий муҳит яратди. Тантаналар сўнгидаги мушакбозлик кўзларни, дилларни ҳайратга солди.

ҲОКИМЛИК АХБОРОТ ХИЗМАТИ


Охирги ўзгариш: 05/09/2018 12:47.   Кўрилганлиги: 1381
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/vatanimiz-mustaqilligining-yigirma-etti-yilligi-viloyatimizda-keng-nishonlanmoqda

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 11

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.