Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

ВАТАН ҲИМОЯЧИЛАРИ ТАНТАНАЛИ КУЗАТИЛМОҚДА

ВАТАН ҲИМОЯЧИЛАРИ ТАНТАНАЛИ КУЗАТИЛМОҚДА

Вилоят мудофаа ишлари бошқармаси йиғин пунктида Президентимизнинг 2014 йил 26 декабрдаги “Ўзбекистон Республикаси фуқароларини муддатли ҳарбий хизматга навбатдаги чақируви ҳамда белгиланган хизмат муддатларини ўтаб бўлган ҳарбий хизматчиларни Қуролли Кучлар резервига бўшатиш тўғрисида”ги қарорига асосан муддатли ҳарбий хизматга чақирилган йигитларни кузатиш маросими бўлиб ўтмоқда. 

Ҳарбий хизматга отланганларни тантанали кузатишга бағишланган дастлабки маросимда вилоят ҳокимлиги, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари йигитларга оқ йўл тилашди, Қуролли Кучлар тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар ҳақида сўз юритиб, миллий армиямизнинг нуфузи ҳамда ҳарбий салоҳиятини юксалтириш борасидаги ишларга тўхталишди.

Дарҳақиқат, муддатли ҳарбий хизматга белгиланган синов ва танлов асосида жисмонан бақувват, маънавий ва интеллектуал етук ўғлонлар саралаб олинаётгани, чақирилувчиларнинг жисмоний тайёргарлиги, ҳарбий ихтисослик, замонавий ахборот-компьютер технологияларини ўзлаштириш қобилиятига алоҳида эътибор қаратилаётгани эътироф этилди.

Тадбирда бўлажак юрт посбонларига эсдалик совғалари ва аскарлар учун ўқув қўлланма топширилди.


Киритилган вақти: 06/02/2015 18:04.   Кўрилганлиги: 454
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/vatan-himoyachilari-tantanali-kuzatilmoqda

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 13

Яндекс.Метрика

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.

 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг