
Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институтида Ватан ҳимоячилари куни олдидан “Менинг ўғлим – Ватан ҳимоячиси” деб номланган байрам тадбири ўтказилди.
Вилоят ҳокимлиги томонидан ташкил этилган мазкур тадбирда Хоразм вилоятида йигитлик бурчини ўтаётган аскарларнинг ота-оналари ва Хоразмдан Самарқандга келиб, ҳарбий хизматни ўтаётган аскарлар иштирок этишди. Махсус теле-кўприк орқали ота-оналар фарзандлари билан мулоқот қилишди.
– Бугун ҳарбий хизматдаги ўғлим билан теле-кўприк орқали дийдорлашдик, уни Ватан ҳимоячилари куни билан табрикладим. Қувончимнинг чеки йўқ. Энг асосийси, аскар болаларимиз учун ташкил этилган мана шундай байрам тадбирлари биз, ота-оналарни беҳад хурсанд қилди, – дейди Самарқанд шаҳрида истиқомат қилувчи Хадича Раббонова. – Бунинг учун, албатта, тадбир ташкилотчиларидан миннатдормиз.
– Самарқанд ҳарбий гарнизонидаги ҳарбий қисмда хизмат қиламан, – дейди аскар Достон Собиров. – Ҳарбий хизмат йигит кишини тоблайди. Ота-она, яқинлар соғинчи аскар учун оғир синов эмас. Аммо ота-оналаримизнинг биз учун яратилган шароитлар ва байрам тадбирларини кўриб хотиржам бўлишлари кўнгилни тоғдек кўтарар экан.
Тадбир таниқли хонандалар ижросидаги куй-қўшиқлар, аскар ва ота-оналарнинг ўйин-кулгиларига уланиб кетди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 11
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.