Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

ВАКИЛЛАРИМИЗ ЖАҲОН ШАХМАТ ОЛИМПИАДАСИДА 2-ЎРИННИ ЭГАЛЛАДИ

ВАКИЛЛАРИМИЗ ЖАҲОН ШАХМАТ ОЛИМПИАДАСИДА 2-ЎРИННИ ЭГАЛЛАДИ

Жорий йилнинг 28 октябридан 5 ноябригача Туркиянинг Чорум шаҳрида 16 ёшгача бўлган шахматчилар ўртасида жаҳон шахмат Олимпиадаси бўлиб ўтди.

Ўзбекистон шахмат федерацияси ахборот хизмати маълумотига кўра, юртимиз шарафини халқаро тоифадаги гроссмейстерлар Нодирбек Абдусатторов, Жавоҳир Синдоров, ФИДЕ спорт устаси Али Қосимов, Муҳиддин Мадаминов, халқаро тоифадаги спорт устаси Умида Омонова муносиб ҳимоя қилди. Вакилларимиз турнирда қатнашган 250 нафардан ортиқ иштирокчи орасида жамоавий ҳисобда 15 очко жамғариб, 2-ўринни эгаллади.

Олимпиада 9 турдан, швейцарча тизим бўйича ўтказилди. Биринчи ўрин 16 очко тўплаган Озарбайжон терма жамоасига, учинчи ўрин 14 очко жамғарган Беларусь жамоасига насиб этди.


Киритилган вақти: 08/11/2019 11:53.   Кўрилганлиги: 44
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/vakillarimiz-jahon-shaxmat-olimpiadasida-2-orinni-egalladi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 4

Яндекс.Метрика

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.

 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг