
Самарқанд халқаро аэропортида ҳаж зиёратига отланган ҳамюртларимизни кузатиш маросими бўлиб ўтди.
Вилоят жамоатчилиги вакиллари иштирок этган маросимда вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Т.Жўраев, «Нуроний» жамғармаси вилоят бўлими раҳбари Ҳ.Нормуродов ва бошқалар мамлакатимизда миллий-диний қадриятларимизни асраб-авайлаш, исломнинг маърифий ғояларини ривожлантириш, диний бағрикенгликни таъминлашга алоҳида эътибор қаратилаётганини таъкидлади. Ҳар йили юртдошларимиз ҳаж ҳамда умра зиёратларини эмин-эркин, қаноат ҳамда шукроналик билан адо этишмоқда.
- Ҳаж зиёратига бориб келган юртдошлардан улуғ ибодатларни эсон-омон ва қулай адо этиш учун давлатимиз томонидан барча зарур шароитлар яратиб берилаётгани ҳақидаги сўзларни кўп эшитардим, - дейди Зарбуви Пардаева. – Бугун муқаддас сафарга отланар эканман, шу ернинг ўзидаёқ хавфсизлигимизни таъминлаш, саломатлигимизни муҳофаза қилиш юзасидан қилинаётган саъй-ҳаракатларни кўриб, бу гапларнинг нақадар тўғрилигини ҳис этдим. Бунинг учун давлатимиз раҳбаридан, шундай буюк сафарларни ташкил этишда бош бўлаётганлардан беҳад миннатдормиз.
Жорий йилда вилоятимиздан ҳаж зиёратига 458 нафар отахон ва онахонлар бориши режалаштирилган бўлиб, дастлабки гуруҳда 225 нафар самарқандлик юртдошимиз Мадина шаҳрига кузатилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 14
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.