
Яқинда бўлиб ўтган махсус қидирувдаги фуқаролар ва уларнинг яқин қариндошлари билан вилоятда амалга оширилаётган ишларга бағишланган йиғилишда вилоят ҳокими Т.Жўраев “Уларга айтинг, қайтишсин, вилоят ҳокими сифатида ваъда бераман, ҳеч бирини қамамаймиз.
Президентимизнинг топшириғи бу. Уларни тўғри йўлга соламиз, иш билан таъминлаймиз, уйи бўлмаса, бу борада ҳам ёрдам берамиз” дея қидирувда юрган адашганларнинг яқинларига мурожаат этган эди.
Йиғилишда 64 ёшли она, ургутлик Муҳайё Ходиева бир эмас, уч ўғли четда юрганини, уларнинг ёш болалари борлигини айтиб, фарзандларини қайтариш борасида ёрдам сўраганди.
Орадан ҳеч қанча вақт ўтмай фарзандлари йўлига илҳақ бўлган онанинг яна бағри тўлди. Бир неча йиллардан буён қидирувда бўлган ака-ука Аслиддин ва Хуршид Эргашевлар ўз ихтиёри билан юртимизга қайтгани учун уларга нисбатан қамоқ чораси қўлланилмади.
– Невараларим ҳам оталари меҳрига зор эди, – дейди М.Ҳодиева. – Ўғилларим меҳнаткаш. Энди улар бу ишончни ҳалол меҳнати, Ватанга садоқати билан оқлашига мен кафилман. Бизга шундай имкониятни берган Президентимизга минг раҳмат!
– Тўғри йўлдан адашиб, анча вақтни Ватанимиз, оиламиз бағридан йироқда ўтказдик, – дейди А.Эргашев. – Бизга тўғри ҳаёт кечириш учун қайта имкон берилганидан мамнунмиз. Бундан тўғри хулоса чиқариб, келгусида ҳалол меҳнат қилиб, оиламиз бағрида ҳаёт кечирамиз. Бунинг учун Президентимиздан, бизни қайтишимизга кўмак берган инсонлардан миннатдормиз.
Муҳими, адашганлар кеч бўлсада, нон-туз берган заминга, яқинларига хиёнат қилиш жирканч гуноҳ эканлигини тушуниб етди. Берилган имкондан фойдаланиш уларнинг ҳаётдаги энг тўғри танлови бўлди. Бу эса юртимизда инсонпарварлик тамойили амалда эканлигини, бу Ватан бош эгиб келган фарзандининг кўкрагидан итармай, тўғри йўл кўрсатиб, бағрига олишини яна бир бор намоён этди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 2
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.