Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

УЙ ОЛГАНГА ИМТИЁЗ ҲАМ БОР

УЙ ОЛГАНГА ИМТИЁЗ ҲАМ БОР

Самарқанд шаҳрида “Қишлоқ ҳудудларида уй-жой қурилишини ривожлантириш” мавзуида семинар-тренинг бўлиб ўтди.

Республика Иқтисодиёт вазирлиги ҳамда вилоят хотин-қизлар қўмитаси ҳамкорлигида ўтказилган тадбирда хотин-қизлар қўмиталари раислари, вилоят иқтисодиёт бошқармаси, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди вилоят бўлими ва банклар вакиллари иштирок этди. 

Семинарда мамлакатимиз қишлоқ ҳудудларида қурилаётган намунавий лойиҳадаги уй-жойлар, уларни қуриш ва сотишдаги имтиёзлар хусусида фикрлар билдирилди.

Таъкидландики, Ўзбекистон Республикаси ҳамда Осиё тараққиёт банки ўртасида 2011 йилда “Қишлоқ ҳудудларида уй-жой қурилишини ривожлантириш” лойиҳасини ҳаётга татбиқ қилиш бўйича келишув имзоланган. Иқтисодиёт вазирлиги эса мазкур лойиҳанинг ижрочи агентлиги сифатида танланиб, вазирлик қошида лойиҳани амалга ошириши гуруҳи ташкил қилинган.

Лойиҳа 2012 йилдан 2015 йилга қадар амалга оширилиб, унга кўра ҳар йили мамлакатимизда 8010 та, тўрт йил давомида эса 34 040 та уй-жой қурилиши режалаштирилган.


Киритилган вақти: 21/01/2015 17:26.   Кўрилганлиги: 2569
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/uy-olganga-imtiyoz-ham-bor

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 13

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.