Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

УЙ-ЖОЙ КОММУНАЛ ХИЗМАТ КЎРСАТИШ СОҲАСИ ХОДИМЛАРИ КАСБ БАЙРАМИНИ САМАРҚАНДДА НИШОНЛАШМОҚДА

УЙ-ЖОЙ КОММУНАЛ ХИЗМАТ КЎРСАТИШ СОҲАСИ ХОДИМЛАРИ КАСБ БАЙРАМИНИ САМАРҚАНДДА НИШОНЛАШМОҚДА

Мамлакатимизда 18 апрель “Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳаси ходимлари куни” деб белгиланган.

Шу муносабат билан Самарқанд шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ва унинг ҳудудий бошқармалари вакиллари иштирокида республика анжумани ва байрам тадбирлари ўтказилмоқда.

Самарқанд шаҳрида ўтказилаётган тадбирлар дастурига мувофиқ бугун, 18 апрель куни уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг кенгайтирилган ҳайъат йиғилиши ўтказилди. Соҳа ходимлари учун Самарқанд шаҳридаги тарихий қадамжолар ва зиёратгоҳларга саёҳат уюштирилди. Шунингдек, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳаси ходимлари куни муносабати билан Самарқанд шаҳридаги “Ёшлар маркази” биносида тантанали байрам тадбири ва концерт ташкил этилди.

Тадбирда 125 нафар соҳа ходимларига “Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш аълочиси” кўкрак нишони тантанали равишда топширилди. 10 нафар Самарқандлик соҳа етакчилари вилоят ҳокимлиги томонидан “Фахрий ёрлиқ” ва қимматбаҳо совғалари билан тақдирланди.

Шунингдек, 2018 йил якуни билан ўтказилган танловларда турли номинациялар бўйича ғолибликни қўлга киритган ҳудудий бошқарма ва бўлимлар вазирликнинг фахрий ёрлиғи ҳамда эсдалик совғалари билан рағбатлантирилди.

Тадбирлар дастурига мувофиқ бугун коммунал хизмат ходимлари учун “Royal Hall” тантаналар саройида байрам дастурхони ташкил этилиши ва Регистон майдонида 3D лазер-шоу томошаси ўтказилиши белгиланган.

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ва унинг ҳудудий бошқармалари вакиллари иштирокида Самарқандда ўтказилаётган республика анжумани ва байрам тадбирлари 19 апрель куни давом этади.


Киритилган вақти: 18/04/2019 19:37.   Кўрилганлиги: 667
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/uy-joy-kommunal-xizmat-korsatish-sohasi-xodimlari-kasb-bayramini-samarqandda-nishonlashmoqda

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 15

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.