Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

УРУШ ФАХРИЙЛАРИГА ПРЕЗИДЕНТ СОВҒАЛАРИ ТОПШИРИЛДИ

УРУШ ФАХРИЙЛАРИГА ПРЕЗИДЕНТ СОВҒАЛАРИ ТОПШИРИЛДИ

Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Абдулла Каримов Самарқанд шаҳридаги Намозгоҳ маҳалласида истиқомат қилади. 94 баҳорни қарши олган отахон 18 ёшида фронтга кетиб, етти йилдан сўнг – 1949 йилда она юртига қайтиб келган.

Самарқанд давлат университетида таҳсил олиб, узоқ йиллар шаҳардаги мактабларда ўқувчиларга она тили ва адабиёт фанидан дарс берган. Турмуш ўртоғи Хосиятой Каримова билан 7 нафар фарзандни тарбиялаб, уйли-жойли қилди.

Бугун фарзандлари ҳамда олтмишга яқин невара-эваралари, чеваралари камолини кўриб, тинч-осойишта кунларимизга шукрона айтиб яшаётган отахоннинг ҳовлиси ҳар қачонгидан ҳам гавжум. Маҳалла аҳли, шаҳар жамоатчилиги вакиллари ушбу файзли хонадонга келиб, Абдулла бобони Хотира ва қадрлаш куни ҳамда Иккинчи жаҳон урушида қозонилган ғалабанинг 73 йиллиги билан табрикламоқда.

Жумладан, вилоят ва Самарқанд шаҳар ҳокимликлари, Марказий ҳарбий округ қўмондонлиги, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари Абдулла Каримов хонадонига ташриф буюриб, Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг совғаси ва табрик хати ҳамда ўз совғаларини тантанали равишда топширди.

Самарқанд шаҳар ҳокими Ф.Раҳимов Абдулла бобонинг қўлига давлатимиз раҳбарининг туҳфаси – олтин соатни тақиб қўйиб, табрик хатини ўқиб берди.

Табрикдаги “Дунёни фашизм балосидан асраб қолишга, бугунги ёруғ кунларга таъминлашга ҳисса қўшган Сиздек мард ва қаҳрамон юртдошимизга бутун халқимиз номидан чуқур миннатдорлик билдираман”, деган сўзлар Абдулла бобони тўлқинлантириб юборди.

Самарқанд ҳарбий гарнизони оркестри томонидан ҳарбий куй-қўшиқлар ижро этилди. Ўқувчи-ёшлар отахонни байрам билан табриклади.

Тадбирда вилоят ҳокими ўринбосари Р.Қобилов иштирок этди.

***

“Нуроний” жамғармаси вилоят бўлими маълумотига кўра, Президентимизнинг “Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида”ги фармонига кўра, жорий йилда 97 нафар самарқандлик уруш қатнашчиларига беш миллион сўмдан пул мукофоти ва давлатимиз раҳбари совғалари топширилмоқда.

 


Охирги ўзгариш: 05/05/2018 09:25.   Кўрилганлиги: 1063
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/urush-faxriylariga-prezident-sovgalari-topshirildi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 10

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.