УРУШ ФАХРИЙЛАРИ КИСЛОВОДСККА БОРИШАДИ

Уруш ва меҳнат фахрийси Бўрон Гадоев ўзининг навқирон йигитлик йилларини Иккинчи жаҳон уруши жанггоҳларида ўтказди. Тинч қурилиш йилларида Ватанимиз равнақи учун ҳормай-толмай меҳнат қилди.

Бугун 93 баҳорни қарши олган отахон мамлакатимизда уруш қатнашчиларига яратилаётган имконият ва ғамхўрликдан фойдаланиб, Россия Федерациясининг сўлим жойларидан бўлган Кисловодск шаҳридаги “Ўзбекистон” санаторийсида дам олишга қарор қилди.

Президентимизнинг 2018 йил 16 апрелдаги “Хотира ва қадрлаш кунига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрида”ги Қарорини фахрийларимиз мамнуният билан кутиб олди.

Айниқса, қарордаги Иккинчи жаҳон уруши фахрийларининг истаклари асосида Ялта ва Кисловодск шаҳарларидаги ҳамда республика ҳудудидаги санаторийларда бир нафар кузатувчиси билан бирга бепул дам олишини ташкил этиш тўғрисидаги кўрсатма отахонларимизнинг умрига умр қўшмоқда.

Туманимизда 8 нафар уруш иштирокчиси истиқомат қилмоқда. Уларга ҳар томонлама ғамхўрлик кўрсатилмоқда. Бўрон бобога ўхшаган яна икки нафар уруш қатнашчиси - Раҳмон Баротов ва Холбобо Аминовлар ҳам Кисловодск шаҳрида дам олмоқчи.

Айни пайтда сафарга йўл оладиган отахонлар тиббий кўрикдан ўтмоқда.

 

Фармон Азизов, Нуроний жамғармаси Ургут туман бўлими раиси.

 


Охирги ўзгариш: 25/04/2018 10:32.   Кўрилганлиги: 49

 

Сўровнома


Сайтга баҳо беринг

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 5

Яндекс.Метрика

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.

 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг