
Ургут туманида вилоят прокуратураси ва суд департаменти вилоят бошқармаси ҳамкорлигида прокуратуранинг махсус қабулхоналари ташкил этилишига бағишланган семинар бўлиб ўтди.
Унда прокуратура ходимлари, суд департаменти вилоят ҳудудий бошқармасининг масъул ходимлари, суд ижрочилари туман, шаҳар бўлими бошлиқлари ва ички ишлар ходимлари иштирок этди.
Суд ҳужжатларининг ижроси суд ижрочисига катта масъулият юклайди. Суд ижрочилари департаменти туман, шаҳар бўлимлари ходимлари томонидан айрим сабабларга кўра, ундирувда совуққонликка йўл қўйилаётгани боис, йилдан-йилга қарздорлик ошиб бораётганлиги кузатилган эди. Вилоят прокуратураси муаммони бартараф этиш ва суд ижрочиларига амалий кўмак бериш мақсадида туманлардаги суд ижрочилари бўлимида ўз қабул кунларини ташкил этмоқда.
Натижада ўтган йилнинг бир ойида суд қарорларининг ижроси бўйича вилоят прокуратурасига 154 та мурожаат келиб тушган бўлса, жорий йилда 87 тани ташкил этган.
Семинар давомида иштирокчилар томонидан мавжуд муаммоларнинг келиб чиқиш сабаблари, уларни ҳал этиш чора-тадбирлари муҳокама этилди ва вазифалар белгилаб олинди.
Тадбир якунида соҳада фидойилик кўрсатаётган ва ижобий натижаларга эришаётган бир гуруҳ ходимларга фахрий ёрлиқлар топширилди.
* * *
Шу куни суд ижрочиларининг Тайлоқ туман бўлимида вилоят прокурори ўринбосари Ш.Джумаев фуқароларни қабул қилди. Туманнинг Боғизоғон маҳалласида яшовчи Г.Тўраева ва Таллиота маҳалласида истиқомат қилувчи Н.Санаевнинг мурожаати кўриб чиқилиб, аризачиларнинг талаблари шу жойнинг ўзида қаноатлантирилди.
Истам РАШИДОВ,
вилоят прокуратураси бўлим бошлиғи.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 7
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.