УРГУТДА ЯНГИ ШИФО МАСКАНЛАРИ

Ургут туманида инвестиция дастури асосида барпо этилган 100 ўринли туғруқ мажмуаси, 150 қатновга мўлжалланган кўп тармоқли марказий поликлиника биноси фойдаланишга топширилди.

Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси, туман ҳокимлиги, тиббиёт бирлашмаси ходимлари ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этган тадбирда мамлакатимизда аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш сифати ва самарадорлигини ошириш, тиббиёт масканларини замонавий асбоб-ускуналар ва малакали мутахассислар билан таъминлашга алоҳида эътибор қаратилаётгани таъкидланди.


Иштирокчилар тиббиёт масканларининг янги бинолари, бу ерда беморларни тез, самарали ва сифатли даволаш учун яратилган шароит ва имкониятлар билан танишишди.

Тиббиёт муассасаларида “Бунёдкор” масъулияти чекланган жамияти қурувчилари томонидан 4 миллиард сўмликдан ортиқ қурилиш ва реконструкция ишлари амалга оширилди. Мажмуа ва поликлиника 508 миллион сўмлик қаттиқ ва юмшоқ жиҳозлар билан таъминланди. “Саломатлик-3” лойиҳаси асосида замонавий ташхис ускуналари ўрнатилди.


Марказ фаолиятини янада яхшилаш мақсадида жорий йилда жарроҳлик, режали жарроҳлик, реанимация, гинекология, стерилизация ва қозонхонага қурилиш ва таъмирлаш ишлари учун 5 миллиард 200 миллион сўм маблағ ажратилган.

Бахтиёр Мустанов олган суратлар


Охирги ўзгариш: 11/06/2015 20:09.   Кўрилганлиги: 1301

 

Сўровнома


Сайтга баҳо беринг

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 12

Яндекс.Метрика

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.

 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг