
Ургут туманининг Қолдивойжар маҳалласида янги савдо мажмуаси иш бошлади.
Туманда фаолият юритаётган “Zuxriddin golden fruits” Ўзбекистон-Россия қўшма корхонасига қарашли мазкур савдо мажмуасида асосан узум ва майиз маҳсулотлари сотилиши мўлжалланган. Айни пайтда бу ерда 300 та савдо ўрни мавжуд.
- Туркиядан совуткич, маҳсулотларни ювиш, қуритиш ва қадоқлаш ускуналари келтирдик, - дейди савдо мажмуаси раҳбари Fайрат Амонов. – Натижада бир кеча-кундузда 120 тонна маҳсулотни шу ернинг ўзида қайта ишлаш имконияти яратилди.
Айни пайтда мажмуада 150 нафар маҳаллий аҳоли муқим иш билан таъминланди. Келгусида бу ерда тикувчилик, қандолатчилик цехлари, иссиқхона, гўзаллик салони ва бошқа сервис шохобчалари ташкил этиш кўзда тутилган. Бунинг ҳисобига янги иш ўринлари сони 300 тадан ортиши кутилмоқда.
Нусрат Бобоев, Жасур Мамадаминов.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 13
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.