
“Ургут” эркин иқтисодий зонаси дирекцияси маълумотларига кўра, бугунги кунда ҳудудда умумий қиймати 196,2 миллион долларлик 60 лойиҳа амалга оширилмоқда.
Жумладан, 34 лойиҳа ташаббускорлари томонидан қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилаётган бўлса, 12 инвестиция лойиҳаси мулкдорларнинг эркин иқтисодий зона ҳудудидаги мавжуд бино ва иншоотлари негизида амалга оширилмоқда. Ҳозирги кунга қадар инвесторлар томонидан лойиҳаларга 53,2 миллион доллар миқдорида инвестиция киритилди.
Яқинда эркин иқтисодий зона ҳудудида дастлабки тўрт корхона ўз фаолиятини бошлади. Ургут туманининг Мерганча массивидаги “Sam DRY Fruits” масъулияти чекланган жамияти ана шу корхоналардан биридир.
Умумий қиймати 2,1 миллион доллар бўлган мазкур лойиҳанинг амалга оширилиши билан Ургутда илк бор замонавий технологиялар асосида сендвич панеллар ишлаб чиқариш йўлга қўйилди.
– Хитойдан келтирилган ускуналар ёрдамида ҳозирча уч хил ўлчамдаги сендвич панел ишлаб чиқарилмоқда, – дейди корхона иш юритувчиси О.Маматов. – Маҳсулотга ҳозирданоқ талаб юқори, иқтисодий зона ҳудудида қурилаётган корхоналар томонидан буюртмалар бор. Ички эҳтиёжни қондириш билан бирга йил якунигача экспортни ҳам йўлга қўйиш кўзда тутилган. Корхона тўла қувват билан ишлай бошлагач, маҳсулотнинг асосий қисми экспортга йўналтирилади.
Айни пайтда бу ерда Хитойдан келган уч нафар мутахассис ёрдамида йигирмадан ортиқ ёш замонавий технологиялар асосида ишлаб чиқариш жараёнларини бошқармоқда.
Эркин иқтисодий зона ҳудудида иш бошлаган “Аlfa Max Alliance” масъулияти чекланган жамиятида пайпоқ ва трикотаж маҳсулотлари, “Salim biznes baraka” корхонасида бир марталик соқол олиш устараси, “Мarokand kabel invest” корхонасида эса электр кабеллар ва замонавий LED чироқлари ишлаб чиқариш бошланди.
“Ургут” эркин иқтисодий зонасида йил якунигача яна 10 корхонани ишга тушириш мўлжалланган.
F.Ҳасанов, А.Исроилов (фото).
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 4
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.