Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

УРГУТДА ЭҲТИЁЖМАНД ОИЛАЛАР ФАРЗАНДЛАРИНИНГ СУННАТ ВА НИКОҲ ТЎЙЛАРИ ЎТКАЗИЛДИ

УРГУТДА ЭҲТИЁЖМАНД ОИЛАЛАР ФАРЗАНДЛАРИНИНГ СУННАТ ВА НИКОҲ ТЎЙЛАРИ ЎТКАЗИЛДИ

Мамлакатимизда ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолини моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш, жамиятда ўзаро ҳамжиҳатлик, бағрикенглик ва хайр-саховат муҳитини янада мустаҳкамлаш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилиб келинмоқда.

Эзгу ишлар вилоятимиз туман ва шаҳарларида ҳам давом эттирилмоқда.

Ургут туманидаги “Истироҳат боғи”да туман ҳокимлиги ва ташаббускор тадбиркорлар кўмаги билан 64 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож, кам таъминланган оилаларнинг фарзандларини суннат ҳамда 4 нафар келин-куёвларнинг никоҳ тўйлари нишонланди. 
Бундан ташқари тадбир давомида 10 нафар имконияти чекланган ногиронларга ногиронлик аравачаси топширилди.
Тўйда болаларнинг ота-оналари, қариндош-уруғлари, маҳалла фаоллари, меҳнат фахрийлари ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этишди.
Тўй болалар ва келин-куёвларга ҳокимлик, ҳомий ташкилотларнинг совғалари ва турли мавзулардаги китоблар тўплами тантанали равишда топширилди.
Санъаткорларнинг наволари даврага ўзгача файз, болалар, келин-куёвлар ва уларнинг оила аъзоларига олам-олам завқ бағишлади.

 


Киритилган вақти: 02/07/2019 08:34.   Кўрилганлиги: 913
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/urgutda-ehtiyojmand-oilalar-farzandlarining-sunnat-va-nikoh-toylari-otkazildi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 5

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.