Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

УРГУТДА “АСАЛ САЙЛИ” БЎЛИБ ЎТДИ

УРГУТДА “АСАЛ САЙЛИ” БЎЛИБ ЎТДИ

Асаларичиликнинг ўзига хос сир-асрорлари мавжуд бўлиб, машаққатли меҳнатни талаб этади. Тоза ва сифатли асал олиш учун баҳор фасли жуда қулай. Асаларилар ҳам тоза, озода жойни хоҳлайди.

Ургутнинг барча ҳудудларида асаларичиликни ривожлантириш учун қулай иқлим шароити мавжуд. Бундан унумли фойдаланган ургутликлар мазкур соҳани ривожлантириш ҳамда иқтисодиётнинг сердаромад ва истиқболли тармоғига айлантириш борасида диққатга сазовор ишларни амалга ошириб келишмоқда.

Вилоят ҳокимлигининг туризмни ривожлантириш департаменти ва Ургут туман ҳокимлиги ҳамкорлигида Мустақиллик майдонида “Асал сайли” ташкил этилди. Унда ургутлик асаларичилар ўзлари етиштирган асал навлари намойишини ўтказишди. Сайил меҳмонлари ушбу мазаликлардан таътиб кўриш имконига эга бўлишди. Шунингдек, тадбир давомида ҳунармандлар, турли фолклор гуруҳлари ва хонандалар иштирок этиб, сайил иштирокчиларига яхши кайфият улашишди.


Киритилган вақти: 20/05/2019 20:35.   Кўрилганлиги: 388
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/urgutda-asal-sayli-bolib-otdi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 2

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.