Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

УРГУТДА “АНОРАБЕГИМ” НОМЛИ МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ МУАССАСАСИ ФАОЛИЯТИНИ БОШЛАДИ

УРГУТДА “АНОРАБЕГИМ” НОМЛИ МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ МУАССАСАСИ ФАОЛИЯТИНИ БОШЛАДИ

Бугун, 25 март куни Ургут туманидаги “Дўстлик” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида “Анорабегим” номли мактабгача таълим муассасаси ўз фаолиятини бошлади.

 Мазкур нодавлат хусусий мактабгача таълим муассасасини барпо этишга тадбиркор Анвар Фазлиев маблағи ва имтиёзли банк кредити ҳисобидан 1,5 миллиард сўмлик қурилиш ишлари олиб борилди. Муассасага “Дўстлик” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида яшовчи 80 нафар боғча ёшидаги болажонлар қабул қилинди.

 Муассасани фойдаланишга топширишга бағишлаб ташкил этилган тадбирда туман ҳокимлиги ва туман жамоатчилиги, соҳа мутахассислари ҳамда маҳалла нуроний отахону-онахонлари иштирок этишди.

Тадбирда сўз олганлар мамлакатимизда ёшларни ватанпарварлик, миллий анъана ва қадриятларимизга ҳурмат руҳида тарбиялаш, маънавий етук ва жисмонан соғлом баркамол авлодни вояга етказиш борасида амалга оширилаётган ишлар ўз самарасини бераётганини таъкидлаб, ёш авлод тарбияси, уларнинг теран ақл-идрок, юксак маънавият соҳиби бўлиб камол топишида мактабгача таълим тизимининг ўрни катталигини билдиришди. 

Шунингдек, мазкур муассасада болаларга рус ва инглиз тилларида сабоқ берилиши йўлга қўйилди. Ота-оналарга қулайлик яратиш мақсадида болаларни боғчага олиб келиш ва олиб бориб қўйиш учун тадбиркор томонидан битта “Дамас” автомашинаси ҳам ажратилди.


Киритилган вақти: 25/03/2019 20:06.   Кўрилганлиги: 1043
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/urgutda-anorabegim-nomli-maktabgacha-talim-muassasasi-faoliyatini-boshladi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 10

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.