Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

УРГУТДА 933 ТАДБИРКОР РЎЙХАТГА ОЛИНДИ

УРГУТДА 933 ТАДБИРКОР РЎЙХАТГА ОЛИНДИ

Ургут тумани давлат хизматлари маркази бугунги кунда аҳолига 50 дан ортиқ давлат хизматларини кўрсатиб келмоқда.

Марказимизга жорий йилда тадбиркорлик субъектлари ва аҳолидан  4 мингдан зиёд мурожаат келиб тушди. Шундан 850 таси электрон рақамли имзо сертификатини олиш учун, 477 таси фуқароларни жамғариб бориладиган пенсия тизимида ҳисобга қўйиш, 61 таси электр тармоқлари ва газ таъминотига уланиш, 140 таси  ер участкалари ва  кўп йиллик ўсимликларга бўлган ҳуқуқни, 53 таси юридик шахслар бино ва иншоотларининг ипотека шартномаларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва бошқа масалаларни ташкил этади.

Шунингдек, жорий йилда марказ томонидан 933 та юридик ва жисмоний шахслар тадбиркор сифатида рўйхатга олинди. Ушбу тадбиркорлик субъектларининг фаолияти йўлга қўйилиши натижасида 2 мингга яқин янги иш ўрни яратилди.

 

Бахтиёр Бозоров, Ургут туман давлат хизматлари маркази бўлим бошлиғи.


Охирги ўзгариш: 23/05/2018 09:33.   Кўрилганлиги: 817
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/urgutda-933-tadbirkor-royxatga-olindi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 6

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.