
Бизнинг аждодларимиз доимо етимларнинг бошини силаган, ота-онанинг ҳаққини адо этган, уларнинг ҳурматини жойига қўйган халқ бўлган.
Шу анъаналарга монанд равишда мамлакатимизда эзгуликка муҳтож ташна қалбларга, етим-есирлар ва ногиронлиги бўлган фуқароларга моддий ва маънавий ёрдам кўрсатиш ҳукуматимиз томонидан яхши йўлга қўйилган. Етимлар учун меҳрибонлик уйлари фаолият кўрсатиб турибди. Саховатпеша инсонлар ана шундай жойларга хайр-эҳсон қилиб, уларнинг кўнгилларини кўтариб, хабар олиб туришлари ҳам айни савоб ишлардандир.
Ургут тумани ҳокимлиги томонидан 1-июнь “Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни” муносабати билан шундай хайрли ишга қўл урилди. Туманда яшаб келаётган 150 нафар чин етим болаларга байрам тадбири ташкил этилди. Байрам дастурхони атрофида жам бўлган болажонларга байрам совғалари топширилди. Санъаткорларнинг бадиий чиқишлари байрам иштирокчиларига кўтаринки кайфият улашди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 11
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.