Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

УРГУТДА 12 ЙИЛЛИК ОИЛАГА НИКОҲ ГУВОҲНОМАСИ ТОПШИРИЛДИ

УРГУТДА 12 ЙИЛЛИК ОИЛАГА НИКОҲ ГУВОҲНОМАСИ ТОПШИРИЛДИ

Оила - муқаддас. Унда келажагимиз давомчилари бўлган фарзандларимиз улғайиб, камол топади. Лоқайдлик сабаб ўз вақтида олинмаган ҳужжатлар турли муаммолар келиб чиқишига  сабаб бўлади ва бу хатони тўғрилаш учун баъзан йиллар керак бўлади.

15 май - Халқаро оила куни муносабати билан Пастки Калангар маҳалласи, Истиқлол кўчасида 12 йил бирга яшаб қонуний никоҳдан ўтмаган, шунингдек беш нафар фарзандига ҳам гувоҳнома ололмаган Улуғбек Аблоқулов ҳамда Муножот Рустамовалар оиласига 1-сон ФҲДЁ бўлими томонидан никоҳ гувоҳномаси топширилди.

Парвина, Дурдона, Ўғилой, Шукрона, Норгул исмли қизалоқлар ҳам туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномага эга бўлишди.

Қувончдан қалблари ҳис-ҳаяжонга тўлган оила соҳибларига ва жажжи қизалоқларга туман ФҲДЁ бўлими томонидан гулдаста ва эсдалик совғалари топширилди.


Киритилган вақти: 22/05/2019 14:39.   Кўрилганлиги: 382
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/urgutda-12-yillik-oilaga-nikoh-guvohnomasi-topshirildi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 10

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.