
Оила - муқаддас. Унда келажагимиз давомчилари бўлган фарзандларимиз улғайиб, камол топади. Лоқайдлик сабаб ўз вақтида олинмаган ҳужжатлар турли муаммолар келиб чиқишига сабаб бўлади ва бу хатони тўғрилаш учун баъзан йиллар керак бўлади.
15 май - Халқаро оила куни муносабати билан Пастки Калангар маҳалласи, Истиқлол кўчасида 12 йил бирга яшаб қонуний никоҳдан ўтмаган, шунингдек беш нафар фарзандига ҳам гувоҳнома ололмаган Улуғбек Аблоқулов ҳамда Муножот Рустамовалар оиласига 1-сон ФҲДЁ бўлими томонидан никоҳ гувоҳномаси топширилди.
Парвина, Дурдона, Ўғилой, Шукрона, Норгул исмли қизалоқлар ҳам туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномага эга бўлишди.
Қувончдан қалблари ҳис-ҳаяжонга тўлган оила соҳибларига ва жажжи қизалоқларга туман ФҲДЁ бўлими томонидан гулдаста ва эсдалик совғалари топширилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 15
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.