Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

УРГУТ ТУМАНИНИНГ УЧТА МАҲАЛЛАСИДА МОБИЛ БОҒЧАЛАР ТАШКИЛ ЭТИЛАДИ

УРГУТ ТУМАНИНИНГ УЧТА МАҲАЛЛАСИДА МОБИЛ БОҒЧАЛАР ТАШКИЛ ЭТИЛАДИ

 Мактабгача таълим вазирлиги томонидан узоқ қишлоқ жойлари, тоғли туманлар, бориш қийин бўлган аҳоли пунктлари учун мўлжалланган мобил ва модулли МТТлар тақдим этилди.

Ургут туманидаги Жўраптепа, Навбоғ, Мурод қишлоқларида мобил ва модулли мактабгача таълим ташкилотлари синов тариқасида ўз фаолиятини бошлайди.
“Isuzu HC 40” автобуслар базасидаги мобил МТТларда 3-7 ёшгача бўлган 16 нафар бола 3 соат давомида машғулотлар ўташи белгиланган. Мобилли МТТ ёнида болаларнинг очиқ машғулотлар ўташи учун ўйин майдончалари ҳам ташкил этилади. Ҳозирда туман ҳокимлиги қарори билан ушбу қишлоқларда мобил МТТлар учун ер ажратилиб, болалар ўйингоҳи қурилиши ишлари олиб борилмоқда. Эҳтиёждан келиб чиқиб таълим-тарбия жараёни икки сменада ташкил этилиши кўзда тутилмоқда.


Охирги ўзгариш: 11/10/2019 08:18.   Кўрилганлиги: 30
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/urgut-tumanining-uchta-mahallasida-mobil-bogchalar-tashkil-etiladi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 2

Яндекс.Метрика

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.

 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг