Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

УРГУТ ТУМАНИНИНГ ИСПАНЗА ҚИШЛОҒИДА КЎРКАМ МАКТАБ БИНОСИ БАРПО ЭТИЛДИ

УРГУТ ТУМАНИНИНГ ИСПАНЗА ҚИШЛОҒИДА КЎРКАМ МАКТАБ БИНОСИ БАРПО ЭТИЛДИ

Ургут туманидаги 97-умумтаълим мактаби биноси эскилиги туфайли мутасаддилару ўқитувчиларга роса ташвиш келтираётганди.

Хароба ҳолда фақат сонда қолган мактаб биноси қишда исимас, қорли-қировли кунлари зах ва совуқлиги туфайли ўқитувчилару ўқувчилар қишки кийимда ўтиришарди.

Илма тешик бўлиб кетган том ҳар йили ямалаверарди.

Ниҳоят қийинчиликлар ортда қолди. Испанзалик ўқитувчи ва ўқувчиларга янги 320 ўринли  бино қуриб берилди.  Янги ўқув йилидан бошлаб испанзалик ёшлар янги бинода таълим-тарбия олишни бошлайдиган бўлишди. “Тошариқ қурилиш сервис” МЧЖ усталари томонидан қисқа муддатларда барпо этилган янги бинони фойдаланишга топшириш тадбири ўтказилди. Тадбирда туман ҳокимлиги, соҳа мутасаддилари, испанзалик ёшу-қарилар қатнишишди. Очилиш маросимига ташриф буюрган кексалар янги бинода яратилган шароитларни кўриб, юртимиз раҳбариятини дуо қилдилар ҳамда шу бахтиёр кунларга етказганига шукроналар келтирдилар.


Киритилган вақти: 28/08/2019 17:21.   Кўрилганлиги: 336
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/urgut-tumanining-ispanza-qishlogida-korkam-maktab-binosi-barpo-etildi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 9

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.