Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Ургут туман адлия бўлими ёрдами билан қирқ саккиз ёшли Ургутлик фуқаро биринчи марта фуқаролик паспортини олди

Ургут туман адлия бўлими ёрдами билан қирқ саккиз ёшли Ургутлик фуқаро биринчи марта фуқаролик паспортини олди

Ургут туман адлия бўлими ходимларининг аҳолини ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятини ошириш мақсадида манзилли ва предметли тарғиботлари асосида уйма-уй юриб тарғибот тадбирлари давомида

Ургут туманидаги “Оқмасжид” маҳалласида истиқомат қилувчи 14 ёшли, вояга етмаган Туронова Турсунтошнинг оилавий шароитлари оғирлиги сабабли отаси Шарипов Муҳаммадига фуқаролик паспорти, ўзи ва 2 нафар укасига туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома олишга  ёрдам сўраб қилган мурожаати ўрганилиб чиқилди.

Ургут тумани адлия бўлими томонидан давлат божи тўловлари ҳомийлик асосидаги   амалга оширилиб, унинг отаси М.Шариповга биринчи марта фуқаролик паспорти олиб берилиб, ўзи ва укаларига туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома расмийлаштириш учун зарур бўлган ҳужжатлар тайёрланган ҳолда отасининг паспорти билан биргаликда  Ургут туманидаги 1-сон Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш бўлимига топширилди ва назоратга олинди.


Киритилган вақти: 27/06/2019 11:20.   Кўрилганлиги: 544
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/urgut-tuman-adliya-bolimi-yordami-bilan-qirq-sakkiz-yoshli-urgutlik-fuqaro-birinchi-marta-fuqarolik-pasportini-oldi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 15

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.