Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Ахборот хавфсизлигига барча масъул

Ахборот хавфсизлигига барча масъул


Самарқанд шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги вилоят ҳудудий бошқармаси ташаббуси билан шу мавзуда ўқув семинари бўлиб ўтди.



Унда вазирлик мутахассислари, вилоятдаги давлат ва хўжалик бошқаруви органлари вакиллари иштирок этди.

Семинарда ахборот хавфсизлиги соҳасида миллий қонунчилик асослари, ҳудудларда ахборот хавфсизлиги тизимларини яратиш ҳамда унинг мақсад ва вазифалари, Ўзбекистон Республикасида очиқ калитлар инфратузилмасини ривожлантириш ҳолати, корхона тармоқларида ахборотни ҳимоя қилиш асосий воситалари каби мавзуларда сўз юритилди.

Вазирликнинг вилоят ҳудудий бошқармаси бошлиғи Нодир Эшназаров кўплаб ташкилотларда ахборот хавфсизлиги масаласида зарур чора-тадбирлар белгиланмаганлиги, мавжуд иш компьютерлари ва веб-сайтларнинг хавфсизлиги таъминланмаганлиги ҳақида тўхталди.

– 2013 йилдан буён вазирлик ҳузурида ахборот хавфсизлигини таъминлаш маркази фаолият кўрсатиб келмоқда – дейди вазирлик мутахассиси Жаҳонгир Маҳмудов. – Ушбу марказ фаолиятининг асосий мақсади ахборотни муҳофаза қилишнинг замонавий воситалари ҳамда методларини янада ривожлантириш, интернетдан фойдаланувчилар ҳамда давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органларини турли таҳдидлар тўғрисида огоҳлантиришдир.



Охирги ўзгариш: 30/03/2017 17:38.   Кўрилганлиги: 1180
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/uquv-smenari

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 1

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.