Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Унутмайди номингизни она Ватан. Ислом Абдуғаниевич Каримовни хотирлаб

Унутмайди номингизни она Ватан. Ислом Абдуғаниевич Каримовни хотирлаб


9 май хотира ва қадрлаш кунида албатта ҳурматли Президентимиз Ислом Абдуғаниевич Каримовни хотирлаш, жаҳон миқёсида катта обрў-эътибор қозонган, мамлакат мустақил тараққиёт дастурини ишлаб чиққан ва миллий тараққиёт йўлини белгилаб берган, буюк давлат ва сиёсат арбоби сифатида Ватанимиз тарихида унутилмас ва ёрқин из қолдирган, юртимиз мустақиллиги йўлида буюк хизматлар олиб борган, халқимизнинг қисқа муддат - 25 йилда эришган барча ютуқ ва марралар сабабчиси биринчи Президент Ислом Каримовни ёдга олиш барчамизга хам фарз хам қарз.

       Ислом Каримов мустақил юрт асочиси сифатида ҳаётимизнинг маъно-мазмунини тубдан ўзгартириб, халқимизни қарамлик кишанларидан озод қилди, топталган қадриятларимиз, дину диёнатимиз, ору номусимизни тиклаш, ўзлигимизни англаш, фаровон ҳаёт ва ёруғ келажагимизни ўз қўлимиз билан қуриш йўлида беқиёс имкониятлар эшигини очиб берди.

      Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти, ўзбек халқининг буюк фарзанди Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг сўнмас хотираси юртдошларимизнинг, бутун халқимизнинг қалбида абадий сақланиб қолади.

      Таъкидлаб ўтиш жоизки, ушбу муҳим сананинг юртимиз узра нишонланиши ҳар биримиз учун фахрдир. Хотира бор экан, ўтганларни ёд этмоқ бор экан, демак бу заминда азиздир инсон.

       Ватан – у саждагоҳ каби муқаддас! Ватанимиз тинчлиги ва осойишталигини ҳимоя қилиш ҳар бир ўзбек йигитининг муқаддас бурчидир. Бу йўлда ўз жонларини хатарга қўйиб, она тупроғини кўз-қорачиғидек асраб-авайлаётган фидоийларни ҳар қанча ардоқласак кам.Зеро, хотира – ўтганларни ёд этиш, эзгу ишларини эслаш бўлса, қадрлаш тирикларнинг иззат-ҳурматини жойига қўйиб, уларга эътибор қаратишдир.

       Шу ўринда божхона хизмати тизими тарихига назар ташлар эканмиз, ўзининг фидойи хизматлари билан эл-юрт тинчлигини ва республикамиз иқтисодий хавфсизлигини ҳимоя қилишда астойдил хизмат қилган, аммо минг афсуслар бўлсинким, бугун орамизда ҳаёт бўлмаган хизматдошларимизни мамнуният билан хотирлаймиз.

      Каттақўрғон туманининг Тасмачи қишлоғиида туғилиб ўсган Улуғбек Жалолов бундан уч йил аввал божхона тизимида хизматини ўтаётган пайтда ҳалок бўлди.    У Ўзбекистон Республикаси божхона органларида хизмат фаолиятини 2000 йилда бошлаган, хизматни вилоят божхона бошқармаси божхона лабораторияси инспектор-эксперти лавозимидан бошлаб, бош инспектор-эксперт лавозимларида хизмат қилган.

      Айни навқирон 36-ёшида орамиздан кетган Улуғбек Жалолов ўзининг фидойилиги, меҳнатсеварлиги, изланувчанлиги билан барчанинг ҳурматига сазовор бўлиб, эл назарига тушган эди. Ундаги самимийлик, инсонларга бўлган меҳр ва Ватани олдидаги бурчи танлаган касбининг юксак соҳиби эканлигини ифодалаб турар эди. Бугунда унинг ўғли Назарбек меҳрибон отасининг машаққатли ва шарафли хизматини давом эттиришни ўз олдига мақсад қилиб қўйган.

       Юқорида тилга олинган ҳамкасбимизнинг қилган эзгу ишлари бизга ибратдир, унинг номи эса қалбимизда мангу барҳаётдир.

 

 

Самарқанд вилояти божхона бошқармаси

Ахборот хизмати


Охирги ўзгариш: 27/04/2017 18:13.   Кўрилганлиги: 446
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/unutmaydi-nomingizni-ona-vatan-islom-abduganievich-karimovni-xotirlab

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 10

Яндекс.Метрика

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.

 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг