Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

УНИВЕРСИТЕТДА ЯПОНИЯЛИК ПРОФЕССОРНИНГ МАЪРУЗАСИ ТИНГЛАНДИ

УНИВЕРСИТЕТДА ЯПОНИЯЛИК ПРОФЕССОРНИНГ МАЪРУЗАСИ ТИНГЛАНДИ

Япония Молия Вазирлигининг Сиёсий тадқиқотлар институти вакиллари Самарқанд Давлат университетига ташриф буюрди.

Делегация таркиби кўплаб халқаро ташкилотларда фаолият олиб борган, бой тажрибага эга бўлган 5 нафар халқаро экспертлардан ташкил топган. Ташриф дастури доирасида делегация аъзолари Самарқанд Давлат университетидаги таълим-тарбия жараёни, сифатли таълим-тарбия бериш учун яратилган шароитлар ҳамда олийгоҳда олиб борилаётган илмий-тадқиқот ишлари билан танишишди.

Шунингдек, университет профессор-ўқитувчилари ва талабалари учун профессор Кенсаку Муненанинг “Жаҳон иқтисодиёти: Ўзбекистон ва Япония” мавзусидаги маърузаси тингланди. Учрашув якунида маърузачи тингловчиларнинг саволларига жавоб берди.


Киритилган вақти: 21/02/2019 18:15.   Кўрилганлиги: 445
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/universitetda-yaponiyalik-professorning-maruzasi-tinglandi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 14

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.