Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

УНИВЕРСИТЕТДА ҚАТАҒОН ҚУРБОНЛАРИ ХОТИРАСИ МУЗЕЙИ ОЧИЛДИ

УНИВЕРСИТЕТДА ҚАТАҒОН ҚУРБОНЛАРИ ХОТИРАСИ МУЗЕЙИ ОЧИЛДИ

Самарқанд давлат университетида Қатағон қурбонлари хотираси музейи очилди.

Шу муносабат билан ўтказилган тадбирда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейи директори Б.Ҳасанов, вилоят ҳокими ўринбосари Р.Қобилов, “Нуроний” жамғармаси вилоят бўлими раиси Ҳ.Нормуродов ва бошқалар Ватанимиз мустақиллиги ва тинчлиги йўлида қурбон бўлганлар хотирасини абадийлаштириш борасида мамлакатимизда кенг кўламли ишлар амалга оширилаётганини таъкидлади.

– Ватанимиз озодлиги йўлида жонини фидо қилганлар хотирасини абадийлаштириш, уларнинг халқ ва Ватан келажаги йўлидаги жасорати ҳақида ёш авлодга таъсирчан маълумотлар етказиш энг муҳим вазифамиз ҳисобланади, – дейди Самарқанд давлат университети тузилмасидаги Қатағон қурбонлари хотираси музейи директори Суюн Каримов. – Музейни ташкил этишда белгиланган низом талабларига мувофиқ бунга алоҳида эътибор қаратдик.

Хусусан, Маҳмудхўжа Беҳбудий, Абдулқодир Шакурий, Садриддин Айний, Саидаҳмадхўжа Сиддиқий Ажзий, Ҳожи Муин Шукрулло ўғли, Саидризо Ализода ва бошқа маърифатпарвар, халқпарвар аждодларимизнинг эл-юрт озодлиги, халқни маърифатли қилиш борасидаги заҳматли меҳнатлари ҳақида кенг маълумотлар тўпланди. Тарихий ҳужжатлар, ашёлар жамланиб, музейдан ўрин олди.

Музейда “Ўрта Осиё (Туркистон)нинг Чор Россияси томонидан босиб олиниши ва маҳаллий халқнинг бунга қарши кураши, Самарқанднинг босиб олиниши (1868-1900)”, “Миллий уйғониш ҳаракати, унинг намоён бўлиши ва амалий йўналишлари (1901-1917)”, “1937-1938 йиллардаги сиёсий қатағонлар”, “Мустақиллик йилларида тарихий адолатнинг тикланиши, қатағон қурбонлари хотирасининг абадийлаштирилиши, миллий қадриятларни асраб-авайлаш ва ривожлантириш йўлида амалга оширилган тарихий ишлар (1991 йилдан кейинги давр)” каби саккиз бўлим мавжуд.

 

А.Пўлатов.


Киритилган вақти: 29/08/2018 11:17.   Кўрилганлиги: 1258
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/universitetda-qatagon-qurbonlari-xotirasi-muzeyi-ochildi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 2

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.