Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

УНИВЕРСИАДА МАШЪАЛАСИ САМАРҚАНДДА ПОРЛАЙДИ

УНИВЕРСИАДА МАШЪАЛАСИ САМАРҚАНДДА ПОРЛАЙДИ

Фарғона шаҳридаги “Истиқлол” стадионида 28 май куни “Универсиада – 2016” Республика спорт ўйинларининг тантанали ёпилиш маросими бўлиб ўтди.

Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида барча соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар замирида аҳоли, айниқса, ёшларнинг бахтли ва фаровон ҳаёт кечириши, эзгу орзу-истакларини рўёбга чиқаришига кенг имкониятлар яратиш мақсади мужассам. “Универсиада – 2016” спорт ўйинлари давомида бу мақсадларнинг ижобати яна бир карра намоён бўлди.

Майдонга Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳри терма жамоалари кириб келди. “Универсиада – 2016” спорт ўйинлари иштирокчилари тимсолида бугун катта ҳаётга қадам қўяётган, Ватанимиз равнақига муносиб ҳисса қўшаётган ёшларимиз гавдаланади. Мусобақада халқаро спорт ареналарида Ватанимиз шарафини ҳимоя қилиб, юқори натижаларга эришаётган тажрибали спортчилар билан бирга янги истеъдод соҳиблари кашф этилди.

Ҳаяжонли дақиқалар – “Универсиада – 2016” спорт ўйинлари ғолибларини тақдирлаш маросими бошланди.


Мусобақада энг кўп медаль жамғариб, биринчи ўринни эгаллаган Тошкент шаҳри жамоаси юксак мукофот – Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг “Универсиада – 2016” спорт ўйинлари иштирокчиларига табригининг асл нусхаси ва Президент совғаси – “Дамас” автомобили билан тақдирланди.

Умумжамоа ҳисобида иккинчи ва учинчи ўринларни эгаллаган Фарғона ва Самарқанд вилоятлари жамоаларига Ўзбекистон Республикаси Президенти совғаси – “Дамас” автомобиллари топширилди.

Муросасиз курашларда алоҳида маҳорат кўрсатган, тенгқурлари орасида юқори натижаларга эришган бир гуруҳ талаба-спортчилар махсус совринларга сазовор бўлди.

Универсиада мусобақалари 15 спорт тури – баскетбол, бокс, волейбол, гандбол, дзюдо, енгил атлетика, оғир атлетика, стол тенниси, сузиш, таэквондо (WTF), теннис, футбол, шахмат, эркин ва юнон-рум кураши бўйича ташкил этилди.

Еттинчи бор ўтказилган Универсиада том маънода спорт, ёшлик ва гўзаллик байрамига айланди.


...Стадион узра мусиқа садолари янгради. “Универсиада – 2016” спорт ўйинларининг байроғи туширилди. Уни фарғоналик ёшлар навбатдаги Универсиадага мезбонлик қиладиган Самарқанд вилояти спортчиларига топширди.

“Универсиада – 2016” спорт мусобақаларининг тантанали ёпилиш маросими спортчиларнинг кўргазмали чиқишлари ва санъаткорларнинг катта концерти билан якунланди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш.Мирзиёев иштирок этди.

ЎзА


Киритилган вақти: 28/05/2016 20:39.   Кўрилганлиги: 1280
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/universiada-mashalasi-samarqandda-porlaydi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 13

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.