Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

УЛУҒЛАРДАН УЛУҒИМСАН, ВАТАНИМ!

УЛУҒЛАРДАН УЛУҒИМСАН, ВАТАНИМ!

Самарқанд вилоятининг шаҳар ва қишлоқларида Ватанимиз мустақиллигининг йигирма тўрт йиллиги олдидан “Бетакроримсан, ягонасан, она Ватаним – Ўзбекистоним!” шиори остида маънавий-маърифий тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда.

Қўшработ туманида ташкил этилган шундай тадбирда Тошкент давлат иқтисодиёт университети профессори А.Мухторов, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси масъул ходими М.Усмонова ва бошқалар Президентимиз раҳнамолигида мамлакатимизда инсон манфаатлари йўлида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва унинг самаралари ҳақида сўз юритдилар.

Хусусан, кекса авлод вакиллари, хотин-қизлар ва ёшларга доимий эътибор ва ғамхўрлик кўрсатилаётгани, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, оила, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш борасида махсус давлат дастурлари асосида иш олиб борилаётгани таъкидланди. Ушбу мақсадларни амалга ошириш учун ҳар йили давлат бюджетининг салмоқли қисми ижтимоий соҳага йўналтирилмоқда. Биргина 2014 йилда бу миқдор 60 фоиздан ортгани мазкур йўналишда олиб борилаётган ишлар кўламининг нақадар кенглигидан далолатдир.

Учрашувда кейинги йилларда Қўшработ туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳоли турмуш фаровонлигини ошириш юзасидан олиб борилаётган ишлар, истиқболдаги режалар ҳақида ҳам атрофлича маълумот берилди.

– Энг улуғ, энг азиз байрамимиз олдидан ўтказилаётган бу каби тадбирлар юртдошларимизнинг мустақилликнинг қадр-қимматини теран англаб етишлари, “Кеча ким эдигу бугун ким бўлдик, эртага қандай натижаларга эришамиз?” деган саволларга жавоб топишларида муҳим аҳамиятга эга, – дейди Маънавият тарғибот маркази Қўшработ туман бўлими раҳбари Шавкат Зиёдинов. – Қолаверса, учрашувлар давомида бугунги кунда дунёнинг турли минтақаларида юзага келаётган нотинч вазият, айрим ташқи кучларнинг ёшлар онгу тафаккурини эгаллашга уриниши кучайиб бораётган бир пайтда юртимиздаги тинчлик-осойишталикни асраб-авайлаш, ҳамиша огоҳ ва ҳушёр бўлиб яшаш, фарзандларимизнинг таълим-тарбиясига жиддий эътибор қаратиш зарурлиги аниқ мисоллар орқали тушинтирилмоқда.

Учрашувда элимиз ардоғидаги шоирлар ва санъаткорлар томонидан Ватан, тинчлик мадҳ этилган шеър ва қўшиқлар ижро этилди.

Ғ.Ҳасанов


Киритилган вақти: 19/08/2015 18:59.   Кўрилганлиги: 1404
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/uluglardan-ulugimsan-vatanim

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 13

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.