Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

УЛУҒ АЛЛОМАЛАРИМИЗГА ЭҲТИРОМ РАМЗИ

УЛУҒ АЛЛОМАЛАРИМИЗГА ЭҲТИРОМ РАМЗИ

Азалдан одамлар Самарқандни бир бор кўришни, унинг заминида мангу ором топган азиз-авлиёлар, буюк инсонлар хоки пойини зиёрат қилишни орзу қилишган.

Буни ўзлари учун шараф, деб билишган. Бугун Самарқанд ана шундай истак, қутлуғ ниятдаги инсонлар билан ҳар қачонгидан ҳам гавжум. Юртимиз шаҳар ва қишлоқларидан келаётган минглаб ватандошларимиз, хорижий мамлакатлардан келаётган меҳмонлар Самарқандни, унинг муқаддас қадамжоларини зиёрат қилиб, ўз ҳурмат ва эҳтиромларини изҳор этишмоқда.

Мирзо Улуғбек асос солган астрономия мактаби туфайли Самарқанд йирик илм-фан ўчоғига айланди. Буюк олим ва давлат арбоби бу ерда улкан мадраса бунёд этиб, илм аҳлига ҳомийлик қилди, уларни қўллаб-қувватлади. Ушбу мактаб вакиллари бўлган Қозизода Румий, Ғиёсиддин Жамшид, Али Қушчи каби олимлар астрономия ва математика фанлари ривожига муносиб ҳисса қўшишди. 

Самарқандда буюк астроном ва математик, атоқли аллома, давлат арбоби Мирзо Муҳаммад ибн Шоҳруҳ ибн Темур Улуғбек Қўрағонийнинг 625 йиллиги муносабати билан қатор тадбирлар ўтказилмоқда.

Эрта тонгдан олимнинг ҳайкали пойига гул қўйиш билан бошланган тадбирлар мактабларда, коллек ва академик лицейларда ҳамда олий таълим муассасаларида давом этмоқда. 
Тадбирларда ватандошларимиз билан бир қаторда хорижий меҳмонлар ҳам иштирок этишмоқда.
Тадбирда сўз олганлар фалакиёт илмининг султони Мирзо Улуғбек ҳаёти ва фаолияти, унинг жаҳон илм-фанига қўшган ҳиссаси, астрономия фанидаги улкан кашфиётлари, авлодларга қолдирган бебаҳо мероси хусусида сўз юритишди.


Шу билан бир қаторда маданият ва санъат усталари томонидан намойиш этилган саҳна асарлари йиғилганларда катта таассурот қолдирди.


Охирги ўзгариш: 26/03/2019 21:21.   Кўрилганлиги: 539
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/ulug-allomalarimizga-ehtirom-ramzi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 13

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.