
Вилоят, шаҳар, туман хотин-қизлар қўмиталари раислари, фаоллар иштирокида жойларда 100 ёшли онахонлар ҳолидан хабар олиш, уларнинг шарт-шароитини ўрганиш учун хонадонларга ташрифлар уюштирилмоқда.
Вилоят ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Н.Раббимова бошчилигидаги бир гуруҳ фаоллар Каттақўрғон тумани Пайшанба шаҳарчаси Боғот маҳалласида истиқомат қилувчи 103 ёшли Фотима она Шокирова хонадонида бўлдилар. Тўрт нафар фарзанди, 15 невара, 41 чевара ҳамда 11 нафар эвараларининг ардоғидаги онахон меҳмонларни хушчақчақлик билан кутиб олди. Онахон ўтган кунларини хотирлаб, бугунги ёшларнинг саодатманд эканини таъкидлади.
Бугун вилоятимизда 100 ёшдан ошган онахонлар 96 нафарни ташкил қилади. Шаҳар, туман хотин-қизлар қўмиталари фаоллари томонидан уларнинг ҳолидан хабар олиш белгиланган.
Марғуба Санақулова,
вилоят
хотин-қизлар қўмитаси мутахассиси
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 4
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.