Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

УЧАСТКА САЙЛОВ КОМИССИЯСИ – МУҲИМ БЎҒИН

УЧАСТКА САЙЛОВ КОМИССИЯСИ – МУҲИМ БЎҒИН

Пайариқ туманида Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи участка сайлов комиссиялари аъзоларининг ҳуқуқий билимини янада юксалтириш ва участка сайлов комиссиялари ишини самарали ташкил этиш масалаларига бағишланган семинар-тренинг ўтказилди. 

Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси томонидан участка сайлов комиссиялари аъзоларининг миллий сайлов қонунчилигимизга оид назарий билимини янада юксалтириш, Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини умумэътироф этилган юксак демократик тамойиллар асосида уюшқоқлик билан ўтказишни таъминлаш мақсадида ташкил этилган тадбирда тумандаги участка сайлов комиссиялари аъзолари қатнашди.

Семинарда Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси аъзоси Ш.Сирожиддинов, 7-Самарқанд округ сайлов комиссияси раиси ўринбосари Х.Маматов ва бошқалар участка сайлов комиссиялари фаолиятининг ҳуқуқий асослари, уларнинг ваколатлари, айни пайтда комиссиялар олдида турган вазифалар ҳақида сўз юритди.

– Қонунга кўра, Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ташкил этиш ва уни ўтказиш Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси, Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи округ сайлов комиссиялари ҳамда участка сайлов комиссиялари томонидан амалга оширилади, – дейди Марказий сайлов комиссияси аъзоси Ш.Сирожиддинов. – Бунда, айниқса, участка сайлов комиссияларига жуда катта масъулият юкланади. Чунки сайловчиларнинг рўйхатини тузиш ва овоз беришни ташкил этишни айнан мазкур комиссия бажаради. Сайловга тайёргарлик босқичларида ҳам сайловчилар ўзларига зарур маълумотларни кўпроқ участка сайлов комиссияларидан олади. Бу эса комиссия аъзоларидан ҳар бир тадбирни қонун талаблари асосида белгиланган муддатларда, тегишли тартибда олиб боришни тақозо этади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи 7-Самарқанд округ сайлов комиссияси томонидан ҳудудда 957 сайлов участкаси тузилиб, комиссиялар таркиби тасдиқланган. Комиссия аъзолигига жамоатчиликнинг обрўли вакилларидан 10 минг нафарга яқин фуқаро жалб этилган. Уларнинг 5 минг 600 нафардан ортиғини таълим соҳаси вакиллари, 839 нафарини фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, 550 нафарини соғлиқни сақлаш, 400 нафарга яқинини қишлоқ хўжалиги ходимлари ташкил этади. Комиссия аъзоларининг 85 фоизи илгари сайловларга тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказишда иштирок этган.

Участка сайлов комиссияларининг фаолияти қонунийлик, коллегиаллик, ошкоралик, мустақиллик ва адолатлилик принципларига асосланади.

Семинарда, шунингдек, участка сайлов комиссияларини молиялаштириш, овоз бериш (муддатидан олдин овоз бериш) жараёнини ташкил этиш ва ўтказишнинг қонуний тартиби, сайлов жараёнида халқаро кузатувчиларнинг ўрни, сайловларнинг очиқлик ва ошкоралигини таъминлашда оммавий ахборот воситаларининг роли тўғрисида ҳам маърузалар тингланди.

Шундай семинарлар вилоятнинг бошқа туман ва шаҳарларида ҳам ўтказилмоқда. 

Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ёритиш бўйича вилоят матбуот маркази


Киритилган вақти: 06/03/2015 14:16.   Кўрилганлиги: 625
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/uchastka-saylov-komissiyasi-muhim-bogin

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 13

Яндекс.Метрика

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.

 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг