Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

УЧАСТКА САЙЛОВ КОМИССИЯЛАРИ ТАРКИБИ ТАСДИҚЛАНДИ

УЧАСТКА САЙЛОВ КОМИССИЯЛАРИ ТАРКИБИ ТАСДИҚЛАНДИ

11 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи 7-Самарқанд округ сайлов комиссиясининг навбатдаги мажлиси ўтказилди.

Комиссия раиси Яхшинор Аллаёров бошқарган йиғилишда округ ҳудудидаги участка сайлов комиссияларининг таркибини тасдиқлаш ҳақидаги масала кўриб чиқилди.

Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида”ги Қонунига кўра участка сайлов комиссияси халқ депутатлари туман ва шаҳар кенгашларининг тавсияси асосида округ сайлов комиссияси томонидан сайловга камида қирқ кун қолганида 5-19 нафар аъзодан, шу жумладан, раис, раис ўринбосари ва котибдан иборат таркибда тузилади.

Мазкур тартибга мувофиқ, Самарқанд вилоятидаги туман ва шаҳарлар кенгашлари ўз ҳудудларидаги сайлов участкалари бўйича комиссиялар таркибини шакллантириб, Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи 7-Самарқанд округ сайлов комиссиясига тақдим этган.

Округ сайлов комиссияси участка сайлов комиссиялари таркибини қонунда белгиланган талаблар бўйича кўриб чиқиб, вилоят ҳудудидаги 957 та сайлов участкаси бўйича комиссиялар таркибини тасдиқлаш тўғрисида қарор қабул қилди. Комиссиялар таркиби тегишлилигига кўра, туман ва шаҳарлар газеталарида чоп этилади.

Мажлисда округ сайлов комиссияси ваколатига тегишли бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилиб, қарорлар қабул қилинди.

*   *   *

Йиғилишдан сўнг оммавий ахборот воситалари вакиллари учун матбуот анжумани ўтказилди. Унда Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи 7-Самарқанд округ сайлов комиссияси раиси Я.Аллаёров комиссия томонидан амалга оширилаётган ишлар, хусусан, участка сайлов комиссиялари таркиби тасдиқлангани ҳақида маълумот берди.

Шунингдек, сайлов кампанияси жараёнларини ёритиш учун журналистларни аккредитациядан ўтказиш тартиблари тушунтирилди.

Тадбирда журналистлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.

 

Ўзбекистон Республикаси Президентисайловини ёритиш бўйича вилоят матбуот маркази.


Киритилган вақти: 12/02/2015 19:10.   Кўрилганлиги: 1735
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/uchastka-saylov-komissiyalari-tarkibi-tasdiqlandi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 15

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.