Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

ТУРКИЯЛИК ШИФОКОРЛАР БИЛАН ТАЖРИБА АЛМАШИЛДИ

ТУРКИЯЛИК ШИФОКОРЛАР БИЛАН ТАЖРИБА АЛМАШИЛДИ

Вилоят ортопедия ва шикастланишлар оқибатлари шифохонасига тажрибали жарроҳ, профессор Солих Марангиёз бошчилигида туркиялик мутахассис-шифокорлар ташриф буюрди.

Меҳмонлар ташриф давомида травматологиянинг долзарб муаммолари, болаларда сон суягининг туғма чиқиши ва унинг асоратлари бўйича маъруза қилдилар.

Шунингдек, ушбу тиббиёт муассасасида даволанаётган 24 нафар болани текширувдан ўтказиб, шифокорлар билан ўзаро тажриба алмашдилар. Тизза, ошиқ-болдир, елка бўғимларида артоскопик йўл билан амалга оширилувчи жарроҳлик амалиётларида қатнашдилар.

Шу ернинг ўзида туркиялик мутахассислар Самарқанд давлат медицина институти талабалари учун маҳорат дарслари ўтди.

 

Бахтиёр Мустанов.


Охирги ўзгариш: 22/06/2018 19:24.   Кўрилганлиги: 191
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/turkiyalik-shifokorlar-bilan-tajriba-almashildi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 9

Яндекс.Метрика

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.

 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг